Тошкент вилоятининг кўплаб марказий бозорларида Давлат хизматлари агентлиги ташаббуси билан, “Ўзимиз келдик” лойиҳаси доирасида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида давлат хизматлари, жумладан, ФҲДЁ соҳасига оид хизматлар сайёр тартибда кўрсатиляпти.

Хусусан, Оҳангарон шаҳар деҳқон бозорига ташриф буюраётган фуқароларга ДХА Тошкент вилояти бошқармаси раҳбарлари ва марказ  мутахассислари бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериб, давлат хизматларини сайёр тартибда кўрсатиш билан бирга сайлов қонунчилиги бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бормоқда.

      — Ушбу лойиҳа аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида мамлакатмизнинг барча туман ва шаҳар деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум жойларда ташкил этилди, — дейди ДХА Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Қаюмов. — Тошкент вилоятидаги кўплаб бозор ва савдо мажмуаларида сайёр қабуллар ўтказиляпти. Давлат хизматлари ҳамда ФҲДЁ соҳасига оид хизматлар сайёр тартибда кўрсатилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига оид сайлов масалаларини тартибга солувчи қарорлар мазмун-моҳияти ҳамда сайловчиларнинг бу борадаги ҳуқуқ ва эркинликларини тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди. Тадбир давомида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис ва ҳуқуқшунослардан жавоб олди.  

Шунингдек, Ўрта Чирчиқ туманида “Ўзимиз келдик” акцияси “Жаннатмакон” савдо марказида ташкил этилди. Давлат хизматлари маркази ва ФҲДЁ бўлими ходимлари фуқароларга сайёр давлат хизматларини кўрсатиш билан бирга, давлатимиз ва жамиятимиз келажаги учун муҳим бўлган сиёсий жараён Президент сайлови бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам бермоқда.   

Бекобод шаҳар деҳқон бозорида ҳам “Ўзимиз келдик” акцияси ўтказилди. Шаҳар Давлат хизматлари маркази ва ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан кўрсатилган сайёр давлат хизматларидан фуқаролар унумли фойдаланди. Тадбир давомида 200 нафарга яқин аҳолига ҳуқуқий маслаҳатлар ҳамда сайлов қонунчилигига оид янгиликлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. 20 га яқин аҳоли сайёр давлат хизматларидан фойдаланди.

— Анчадан буён тадбиркорлик фаолиятимни қонунийлаштириш ниятида эдим,  —  дейди  Феруза Қобилова. — Ширинлик ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича  бизнес лойиҳалар тузиб, ишимни бошламоқчиман. Мени энг ўйлантиргани, тадбиркорлик фаолиятини юритиш бўйича ҳужжатларимни расмийлаштириш эди. Марказ ходимларининг бозоримизга келиб сайёр қабул ўтказгани айни муддао бўлди. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш учун керак бўладиган ҳужжатлар ҳақида батафсил маълумот олдим. Шу ернинг ўзида тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтдим.

Чирчик шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан шаҳар деҳқон бозирида ўтказилган сайёр қабул давомида фуқароларга 24 та давлат хизматлари, 9 та ФҲДЁ бўйича сайёр хизматлар кўрсатилди. 150 га яқин фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Маълумот учун, “Ўзимиз келдик” лойиҳаси  келгуси якшанба, 17 октябрь куни ҳам Тошкент вилоятининг барча деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум жойларида ўтказилади.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёр хизмат жой танламас