Сайёр суд олдидан давра суҳбати
Фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик содир этилишини олдини олиш мақсадида жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди судьяси Ў.Ҳайдаров бошчилигида Навоий шаҳар, “Бунёдкор” МФЙ биносида давра сухбати ўтказилди.
Тадбирда ҳудудда содир этилаётган қонунбузарлик ва жиноятлар юзасидан ҳисобот берилиб, содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликлардан огоҳ этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6127-сонли Фармони, коррупция ва одом савдоси, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-679-сонли қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан йиғилиш қатнашчиларига тушунтиришлар берилди.
Ўткур Ҳайдаров
Жиноят ишлари бўйича
Навоий шаҳар суди судьяси