Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида суд-ҳуқуқ масаласига бағишланган навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.

«Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак» тамойили асосида ўтказилган қабулда Қорақалпоғистон Республикаси судьялари томонидан Беруний, Тўрткўл, Амударё ва Элликқалъа туманида яшовчи аҳолининг тадбиркорлик ҳуқуқлари, шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар ва бошқа соҳалар бўйича 30 дан ортиқ муаммолари тингланди. Жумладан, Тўрткўл туманида яшовчи Рустам Шукурлаев автомашинасини гаровдан чиқариш масаласида Қорақалпоғистон Республикаси суди раисига мурожаат қилди. Фуқарога мазкур масалада дастлаб нотариусга мурожаат қилиш, агар жавобидан норози бўлса, маъмурий судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

Тўрткўл тумани Тошкент маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Тамара Низамова фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судига пул ундириш бўйича даъво ариза берганлиги, лекин давлат божини тўлаш имконияти йўқлигини айтиб мурожаат қилди. Унга давлат божини маълум муддат кечиктириш масаласида ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

Сайёр қабул жараёнида келиб тушган мурожаатларга тегишлилиги бўйича қонуний йўл-йўриқ кўрсатилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Муддат талаб этадиган мурожаатларни ўрганиш ишларига масъуллар бириктирилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёр қабуллар аҳоли манфаатларига хизмат қилади