Сайёр қабулда муаммолар ечим топди
Бухоро вилояти Пешку тумани “Инсон” ижтимоий хизматлари марказида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Умид Умаров бошчилигида сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда тумандаги якка-ёлғиз, ўзгалар парваришига муҳтож кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар иштирок этиб, муаммоларини билдиришди.
–Сайёр қабулда жами 26 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 7 таси жойида ижобий ҳал этилди, –дейди Пешку тумани “Инсон” ижтимоий хизматлари маркази раҳбари Иномжон Ҳамроев. –Шу билан бирга ногиронлиги бор шахсларга ногиронлик аравачаси, қўлтиқ ҳасса, сенсор ҳассалар тақдим этилди.
[gallery-15321]
Бошқа мурожаатлар юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ҳамда уларнинг ижроси юзасидан масъуллар белгиланди.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),
ЎзА мухбирлари