Сайхунободда янги корхона иш бошлади
Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани "Пахтакон" маҳалласида "Sayxun gold oil" МЧЖ нинг ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади.

Қиймати 2 миллион доллар бўлган, йилига 30 минг тонна пахта чигитини қайта ишлаш қувватига эга корхонада 6 минг тонна сифатли ёғ ишлаб чиқарилади. Корхонанинг иш бошлаши 70 нафардан ортиқ кишининг иш билан бандлигини таъминлади.

Корхонанинг очилиш маросимида Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев, вилоят ва туман сектор раҳбарлари, нуронийлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Вилоят ҳокими корхона фаолиятига муваффақият тилаб, бундай лойиҳаларнинг ишга тушиши аҳоли фаровонлигини юксалтириш, вилоят иқтисодиётини янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Ш.Суяров, Ф.Тошматов ЎзА