Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасида бугунги кунда 31 нафар фуқаро уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам, 7 нафар фуқаро уй шароитида қараб туриш, 4 нафар шахс тиббий-ижтимоий реабилитация хизматидан фойдаланмоқда.

Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказилган пресс-тур чоғида маълум қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги “Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида туманда “Фаол ҳаётга қадам” дастури амалга оширилмоқда.

– Президентимиз қарори асосида янги 5 турдаги хизматлар жорий этилди, – дейди Сайхунобод туман “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг катта ёшдагилар ва оғир вазиятга тушиб қолган оилалар билан ишлаш шўъбаси мудири Дониёр Дўстиёров. – Уй шароитида ёрдам кўрсатишдан тортиб, кундузги қатнов асосида қараб туришгача бўлган хизматлар орқали ўзгалар парваришига муҳтож энг эҳтиёжманд фуқаролар қамраб олинмоқда. Бу энг аввало, жамиятда инсонийлик ва ғамхўрлик муҳитини кучайтирмоқда.

Марказда руҳшунос, ҳуқуқий масалаларда эксперт-маслаҳатчи ва ижтимоий ходимлар аҳоли билан манзилли иш олиб боришмоқда. Психолог томонидан тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар, ёлғиз кексалар ҳамда кам таъминланган оилалар билан мунтазам суҳбатлар ўтказилмоқда.

– Биз ҳар бир мурожаатчи билан индивидуал суҳбат олиб борамиз, – дейди психолог Наргиза Дўстназарова. – Уларга руҳий барқарорликни тиклаш, ўз кучига ишониш ва оилавий муносабатларни соғломлаштириш йўналишларида ёрдам берамиз. Шунингдек, “Фаровон оила” дастури орқали аҳолининг психологик саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратяпмиз.

Марказнинг ҳуқуқий масалаларда эксперт-маслаҳатчиси томонидан жорий йилнинг олти ойи давомида 309 та мурожаат кўриб чиқилиб, улардан 14 таси фуқаролар фойдасига ҳал этилди.

– Марказимизга келган ҳар бир мурожаат синчиклаб ўрганилади, – дейди Наргиза Расулова. – Зарур ҳолларда суд ёки бошқа ташкилотларга талабнома киритилади. Масалан, алимент масаласида ёки ҳужжатлар йўқолиши бўйича кўплаб фуқароларга амалий ёрдам бердик.

Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш йўналишида ҳам ишлар самарали кечмоқда. 73 нафар фуқаронинг доимий бандлиги таъминланиб, улардан иккитаси давлат ташкилотларига ишга қабул қилинди. Шунингдек, 459 нафар юртдошларимиз реабилитация воситалари ва протез-ортопедия мосламалари билан таъминланди.

– Туманда 73 нафар ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш билан таъминланишига кўмаклашдик, – дейди ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш шўъбаси бош мутахассиси Азизбек Абдураҳмонов. – Улар жамоат ишларида фаол иштирок этаётганидан мамнунмиз. Шу билан бирга, соғлом ҳаёт кечиришлари учун  уларни протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш ишлари давом этмоқда.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайхунободда ижтимоий хизматлар кўлами кенгаймоқда