Мамлакатимизда ёзнинг жазирама, иссиқ кунлари бошланди. Табиийки, бу фаслда инсон соя-салқин жойларга ошиқади. Гўзал табиат қўйнида сайр қилишни истайди.

Сурхондарё вилояти нафақат, бой тарихий обидалари, археологик ёдгорликлари, шифобахш сувлари балки, ўзининг тўрт фасли билан ҳам дунёга машҳур. Бойсун, Ҳисор, Кўҳитанг тоғ тизмалари чўққиларида ёзда ҳам оппоқ қор зумраддек товланиб туради. Тоғ этакларида эса жазирама иссиқ кунларда баҳор нафасидан сархуш бўласиз. Масалан, айни пайтда воҳанинг Бойсун тумани марказида мевалар ғарқ пишаётган бўлса-да, осмонўпар тоғлар қўйнидаги қишлоқларда баҳор нафаси эсиб, ёз тафтидан безиган кишиларни ўз бағрига чорламоқда.

[gallery-12213]

Табиат шайдоларига тақдим этилаётган бу сафарги суратларда туман марказидан 65 чақирим узоқдаги Қизилнавр қишлоғи манзаралари тасвирга олинган.

– Суратларга эътибор билан қарасангиз, ўзингизни гўёки баҳор ҳавосидан нафас олгандек ҳис этасиз, – дейди Бойсун тумани ахборот хизмати раҳбари Юнус Холиёров. – Ёз фаслида мафтункор баҳор қўйнига чўмгандек бўласиз. Тонг пайти ва оқшом чўкиши билан майин шабада баданингизни жўнжиктиради. Солланиб, сизга меҳр билан тикилаётгандек туюлган турфа анвойи гуллар ифоридан қалбингиз бир олам завқ-шавққа тўлади. Шарқираб оқаётган муздеккина қор сувидан бир симирсангиз борми, танангиз яйраб, беихтиёр сергак тортасиз. Бир зумда ўзингизни янада енгил ҳис этасиз. Хуллас, табиати гўзал, одамлари меҳмондўст бу қишлоқда энди мевалар гулдан қайтиб, ҳосил нишоналарини кўрсатмоқда. Арчазорга бурканган тоғ қишлоғи чиндан ҳам экотуризм шинавандаларини мафтун этадиган жозибадор сўлим жой. Қишлоқ аҳли ва табиати мафтункор бу тарафга келувчилар учун кенг, равон йўллар, савдо ва бошқа хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилиб, қулай шароит ҳам яратилмоқда.  

Теварак-атроф тандирдек қизиётган шу кунларда Бойсун тарафлардаги Дарбанд дара, Узундара ёки неандертал одам қолдиғи топилган Тешиктош ғорларига саёҳатга чиқсангиз, Қизилнаврга ҳам албатта келинг. Бу гўшада ёз фаслида баҳор ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас оласиз. Қишлоқнинг меҳмондўст, очиқ кўнгил, меҳнаткаш фидойи одамлари билан дилдан суҳбатлашасиз. Тоғ қўйнининг афсонага тўла бой тарихи ва гўзал табиат бойликлари билан яқиндан танишасиз.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саёҳат манзиллари: Бойсунга келмаган ким бор?