Сайловда ёшлар ҳам фаол иштирок этади
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ташаббуси билан Шуманай туманида “Мен сайловга тайёрман” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ташаббуси билан Шуманай туманида “Мен сайловга тайёрман” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Партия қошидаги “Ёшлар қаноти” томонидан ёш авлоднинг сиёсий ислоҳотлардаги фаоллигини ошириш, фаол, ташаббускор ёшларни кадрлар захирасига олиш, уларни депутатликка тайёрлаш, тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш мақсадида жойларда тарғибот тадбирлари мунтазам ўтказилиб келинмоқда.
Тадбирда жорий йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Парламенти ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларнинг аҳамияти, ўтган сайловлардан фарқли жиҳати, янги Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилганидек, бу йилги сайловлар янги Сайлов кодекси асосида ўтказилади. Ҳар бир сайловчи, шу жумладан, ёшлар ўз тақдирини юрт тақдири билан боғлар экан, сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиши муҳим аҳамиятга эга. Партия сайловга тайёргарлик кўриш жараёнида бир қатор акциялар, тадбир ва учрашувлар орқали муҳим сиёсий жараёнда йигит-қизлар фаоллигини оширишга қаратилган аниқ вазифалар белгилаб олган.
– Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён, яъни сайловларда илк бор иштирок этаётганимдан хурсандман, – дейди Шуманай агро иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Баҳодир Асанов. – Бу йилги сайловдаги ўзгаришлар, янги Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, сайловчиларнинг ҳуқуқлари бўйича тушунчага эга бўлдим ва тенгқурларимни сайловларда фаол бўлишга чақираман.
Тадбир якунида партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини тарғиб этишда фаол иштирок этиб келаётган ёшларнинг ота-оналарига ташаккурнома топширилди.