Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 124 ёшли Бийбихон момо Ҳакимниязова сайловда овоз берди.

429-участка сайлов комиссияси аъзолари мамлакатимиздаги энг кекса сайловчи хонадонида бўлиб, сиёсий жараёнда иштирок этиш имкониятини яратиб берди. Ўз навбатида 1900 йили туғилган онахон кексаларга кўрсатилаётган алоҳида эътибор учун Президентимизга миннатдорлик билдириб, юртимиз тинчлиги, аҳоли фаровонлиги, фарзандларимизнинг бахтли келажаги учун  дуо қилди.    

Участка сайлов комиссияси раиси Мунира Туримбетованинг таъкидлашича, ҳудудда 777 нафар аҳоли овоз бериш учун рўйхатга олинган. Шундан 12 нафар ёш биринчи марта, 26 нафари муддатидан олдин овоз берди. Шунингдек, кекса ёшдаги ва ногиронлиги бўлган 7 нафар фуқаронинг яшаш жойларида овоз бериши ташкил этилди. Ҳозиргача ҳудуддан 580 нафардан зиёд фуқаро, яъни жами сайловчиларнинг 74 фоизи овоз беришда иштирок этди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайловда 124 ёшни қаршилаган онахон овоз берди