Маълумки, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Мазкур лойиҳа мамлакатимизда амалга оширилган Конституциявий ислоҳотларнинг узвий давоми бўлмоқда. Унга кўра, Қонунчилик палатасига сайловни аралаш сайлов тизими, яъни мажоритар-пропорционал шаклда ўтказиш ўз аксини топмоқда.

 Ушбу қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.    

— Ушбу Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилгани унинг жамоатчилик фикри асосида янада такомиллаштирилишига, пухта ҳолга келишига хизмат қилади, — деди депутат Д.Исмоилов. — Жамоатчилик муҳокамаси давомида келиб тушган таклиф ва мулоҳазаларни ҳисобга олиш, умумлаштириш, ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш бўйича ишлар юзасидан бир қатор семинарлар ва ишчи гуруҳ йиғилишлари ўтказилди. Конституциявий қонун лойиҳасида бир қатор янгиликлар ўз  ифодасини топмоқда. Масалан, ягона сайлов округи бўйича овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг камида етти фоиз овозини олган партия белгиланган тартибда депутатлик ўринларига эга бўлиши белгиланмоқда. Агар ҳеч қайси партия камида етти фоиз овозни тўпламаган бўлса, сайлов ўтмаган, деб топилиши назарда тутиляпти.   

Муҳокамаларда фракция аъзолари мазкур Конституциявий қонун лойиҳасининг моҳияти ва аҳамияти хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Қайд этилганидек, мажоритар-пропорционал сайлов тизими жорий этилиши партиялараро рақобатни кучайтиришга, уларнинг нуфузини оширишга хизмат қилади.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайловчиларнинг камида 7 фоиз овозини олган партия депутатлик ўринларига эга бўлиши белгиланмоқда