Шу йил 27 октябрь санасида ўтказиладиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик жараёнлари қизғин давом этмоқда. Юртимиздаги мазкур сиёсий тадбирда ёшларнинг иштироки ва овози муҳим аҳамиятга эга. Шундай экан, ёшларнинг сайлов бўйича сиёсий билим ва кўникмаларини бойитиш, улар қалбида юртнинг эртасига дахлдорлик ҳиссини ошириш муҳим ўрин тутади.

Бугун Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида ёшлар билан учрашув ўтказилди. Унда МСК Раиси З.Низомхўжаев жорий йилги сайловларнинг янгича руҳда ўтказилаётгани, сайлов қонунчилигидаги янгиликлар ва уларнинг моҳияти, депутатликка номзодлар орасида ёшларнинг улуши хусусида батафсил маълумотлар берди. 

Қайд этилганидек, 27 октябрда ўтказиладиган парламент ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови янгиланган Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган кучли парламентаризм ва жойларда вакиллик органларининг ваколатлари сезиларли даражада кучайтирилган шароитда ўтмоқда. Мамлакатимизда илк бор Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов аралаш сайлов тизими асосида бўлиб ўтади. Ёшларга ушбу аралаш сайлов — мажоритар ва пропорционал сайлов тизимининг моҳияти ва аҳамияти юзасидан тушунчалар берилди. 

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Сайлов кодексига мувофиқ, фуқаролар 18 ёшдан сайлаш ҳуқуқига эга бўлади. Жорий йилги сайловларда 700 мингга яқин ёшлар биринчи марта овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланади. Бу эса сайлов қонунчилигининг мазмун-моҳияти бўйича ёшлар орасида тарғибот ишларини янада кучайтиришни тақозо этади. Шунингдек, мамлакатимизнинг 20 мингга яқин ёшлари сайлов комиссиялари фаолиятида бевосита иштирок этиш орқали ҳам ўз сиёсий фаоллигини ифода этиб келмоқда. 

[gallery-19564]

Тадбирда қайд этилганидек, миллий сайлов қонунчилигимизга кўра, Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар 25 ёшга, маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар эса 21 ёшга тўлган бўлиши керак. Бу йил аввалги сайловларга қараганда номзодлар ҳам анча ёшарган. Бу йилги давлат ҳокимияти вакиллик органлари сайловларида 29 мингга яқин депутатликка номзодларнинг 3 минг нафардан ортиғини ёшлар ташкил этади. Бу ҳам янгиланган Конституциямиз берган имконият экани эътироф этилди. 

Шу билан бирга, учрашув иштирокчиларига миллий сайлов амалиётига татбиқ этилган янгиликлардан яна бири — “E-Saylov” ахборот тизими ва унинг афзалликлари юзасидан ҳамда сайлов кампаниясининг муҳим босқичлари хусусида маълумот берилди. Таъкидланганидек, мазкур ахборот тизими сайловчиларга барча турдаги маълумотларни олиш имконини беради. Жумладан, депутатликка номзодлар, уларнинг сайловолди дастурлари, сиёсий партиялар борасида батафсил маълумот олиш мумкин. 

Бундан ташқари, тадбир иштирокчиларининг овоз бериш тартиби бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида овоз бериш жараёнлари, ҳар бир фуқаро ўзи шахсан овоз бериши лозимлиги тушунтирилди. Сайлаш ва сайланиш – бу ёшларнинг нафақат конституциявий ҳуқуқи, балки фуқаролик бурчи ҳам экани таъкидланди. 

Шунингдек, учрашувда сайлов комиссиялари фаолияти, сайловни муносиб тарзда ўтказишда уларнинг ўрни ва аҳамияти, Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказининг фаолияти хусусида ҳам маълумотлар берилди. 

Учрашувда иштирокчи ёшлар сайловга оид фикр-мулоҳазаларини билдирди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди. 

Таъкидлаш жоизки, ёшлар иштирокида бундай тадбирларнинг ўтказилиши биринчи маротаба овоз берувчи ёшларда сайловларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги аҳамияти нақадар муҳимлигини, сайловда уларнинг иштироки, овози алоҳида аҳамият касб этишини англаб етишларига хизмат қилади. 

Муҳтарама Комилова, Алимурод Мамадаминов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Сайлов ва ёшлар”: МСК Раиси ёшлар билан учрашди 