Сайловлар – демократиянинг асосий элементи, унинг мавжудлигини таъминловчи восита ҳисобланади.

Ҳар қандай демократик давлатда бўлгани каби Ўзбекистон Республикасида ҳам ҳокимиятнинг олий тузилмаларини шакллантириш сайловлар орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, 2019 йилда қабул қилинган Сайлов кодекси ва бошқа қонунчилик нормалари фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари ҳисобланади.

Ушбу қонун ҳужжатларидаги меъёрлар фуқароларга умумий ва тенг сайлов ҳуқуқлари тақдим этиш, сайловларнинг очиқлик ва ошкоралик принциплари асосида ўтказилишига ҳуқуқий асос бериш билан бир қаторда сайлов ҳуқуқига дахл қилганлик, сайлов тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни ҳам ўч ичига олади.  

Демократиянинг тўлақонли шаклланиши учун сайлов ҳуқуқи мавжуд бўлишининг ўзи етарли бўлмасдан, ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш кафолатларининг мавжудлиги: ундан фойдаланишга тўсқинлик қилганлик учун, сайлов тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик мавжудлигини ҳам тақозо қилади. 

Ўзбекистон Республикасида ҳам сайловчиларга сайлов ҳуқуқи тақдим этилиши билан бир қаторда уларнинг ушбу ҳуқуқларига дахл қилганлик, сайлов тўғрисидаги қонунчилик нормаларини бузганлик учун жавобгарлик назарда тутилган. Жумладан, Сайлов кодекси 103-моддасида сайлов тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Сайловларда иштирок этмаслик ёки ҳеч қайси номзодга овоз бермаслик сайлов ҳуқуқларини бузиш ҳисобланадими? Бунинг учун сайловчилар жавобгарликка тортилиши мумкинми?

Сайлаш ва сайланиш сиёсий ҳуқуқларнинг ажралмас қисми, фуқаролар томонидан давлат ва жамият бошқарувида иштирок этишнинг олий кўриниши ҳисобланади. Сайловлар натижасида давлат олий ҳокимияти органларига тегишли мансабдор шахслар танлаб олинади, уларга ўзлари сайланган муддат мобайнида қатор ҳуқуқ ва ваколатлар тақдим этилади.

Табиийки, ушбу жараёнда қонунчилик нормалари талабларидан четлашишга, сайловлар натижаларини ўзгартиришга ёхуд сохталаштиришга уринишлар кузатилиши мумкин.

Сайлов тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни белгилашдан фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини мана шундай ғайриқонуний ҳаракатлардан ҳимоя қилиш мақсади кўзланади. Бироқ инсонда мавжуд ҳуқуқлардан фойдаланиш унинг хоҳишига кўра амалга оширилиб, шахс томонидан ушбу ҳуқуқдан фойдаланилмаслиги ҳам истисно этилмайди.

Табиий ҳуқуқлар каби сиёсий ҳуқуқлар ҳам улардан фойдаланмаслик натижасида бекор бўлмайди. Фақат сайлов ҳуқуқи каби алоҳида хусусиятга эга бўлган ҳуқуқлардан бир ҳолатда фойдаланмаслик, мазкур ҳуқуқдан фойдаланиш учун ушбу жараённинг кейинги циклини кутиш заруратини вужудга келтиради. Яъни сайловда қатнашиш  фуқаронинг эркин ҳуқуқи, бироқ сайловларда қатнашмаган фуқаро ўзининг сайлов ҳуқуқидан фойдаланиш учун кейинги сайловларни кутишга мажбур бўлади.

Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, фуқароларнинг сайловда иштирок этиши уларнинг хоҳишларига кўра амалга оширилади. Сайловда иштирок этишга мажбурлаш ёхуд сайловда қатнашмаганлик учун жавобгарликка тортиш ғайриқонуний ҳисобланади.

Бироқ сайловда иштирок этмаган фуқаро давлат ҳокимиятини шакллантиришдан, бу орқали ўз манфаатларини юзага чиқаришдан четда қолиб кетади. Натижада у хоҳлаган шахс унинг вакили бўла олмаслиги, унинг манфаатлари етарли даражада ифодаланмаслиги мумкин. Шу сабабли ривожланган давлатларда сайловчиларнинг ўз фуқаролик позициясидан фаол фойдаланган ҳолда сайловларда иштирок этиши ва сайлов натижаларига фаол қизиқиш билдириши кузатилади.

Айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида фуқароларнинг сайловда иштирок этмаганлиги учун жавобгарлик назарда тутилмаган. Аксинча, қонунчилик нормаларига биноан сайлов тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлиши таъкидланган. Жумладан, сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш), шу жумладан, ахборот тармоқларига, шунингдек, Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш тақиқланади.

Мамлакатимизда сайлов тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг V1 бобида сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланган бўлиб, унга биноан Марказий сайлов комиссиясининг, сайлов комиссияларининг, референдум ўтказувчи комиссияларнинг фаолиятига аралашганлик учун, уларнинг қарорларини ижро этмаганлик учун, номзоднинг, ишончли вакилнинг, кузатувчининг ёки сиёсий партия ваколатли вакилининг ҳуқуқларини бузганлик учун, сайловолди ташвиқотини, референдумга қўйилган масалалар юзасидан ташвиқот олиб бориш шартлари ва тартибини бузганлик учун, номзодлар, сиёсий партиялар тўғрисида ёлғон маълумотларни тарқатганлик ва бошқалар учун жавобгарлик назарда тутилган.

Шунингдек, қонунчиликда сайлов ҳуқуқларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик ҳам назарда тутилган. Унга биноан, сайлов ёки референдум ташкил қилиш, уларни ўтказиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, шунингдек, сайлов ҳуқуқининг ёки ишончли вакил ваколатларининг амалга оширилишига тўсқинлик қилиш жиноий жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади.

Умуман олганда, сайлов ҳуқуқи демократиянинг ажралмас қисми ва сиёсий ҳуқуқларнинг олий кўриниши ҳисобланади. Сайловларда иштирок этиш фуқароларнинг хоҳишига кўра амалга оширилади. Бироқ сайловларда иштирок этмаслик давлат ҳокимиятини шакллантиришдан, бу орқали ўз манфаатларини юзага чиқаришдан четда қолиб кетишга олиб келиши мумкин.

Сайлов тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига дахл қилиш белгиланган тартибда жавобгарликка, жумладан, маъмурий ва жиноий жавобгарликнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Мазкур жавобгарликнинг белгиланиши сайлов ҳуқуқларини кафолатлашга ва демократик принципларни таъминлашга хизмат қилади.

Лутфулла Жумабоев, Самарқанд туманлараро маъмурий судининг судьяси.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайлов тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун қандай жавобгарлик бор?