Сайлов шаффоф ва ошкора руҳда ўтмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Халқимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига фуқаролар юксак масъулият билан ёндашиб, мамлакат келажаги учун дахлдорлигини намойиш этмоқда.
Буни Пойтахтимизнинг Сергели тумани Қурувчилар даҳасидаги 187-сайлов участкасида ҳам кузатиш мумкин.
[gallery-20046]
Ушбу сайлов участкасида овоз берувчи фуқаролар сони 2312 нафардан иборат бўлиб, улардан 19 нафар ёш сайловда илк бор овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланмоқда.
Таъкидлаш жоиз, мазкур сайлов участкасида сиёсий жараённи қонунчилик тамойилларига амал қилган ҳолда ўтказиш учун пухта тайёргарлик кўрилгани овоз бериш жараёнида яққол намоён бўлмоқда. Жараёнларни онлайн кузатиб бориш имконияти яратилгани эса сайловнинг очиқ, шаффоф ва ошкоралик асосида ўтаётганидан далолатдир.
Камола Юсупова,
Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА