Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев ва комиссия аъзоси Александр Фарманов Чирчиқ давлат педагогика университетида Тошкент вилоятида танлаб олинган 86 нафар ҳудудий тренерлар учун ташкил этилган уч кунлик ўқув-амалиёт машғулотларини кузатди.

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловларни ўтказиш бўйича комиссиялар аъзолари сайлов қонунчилиги ва амалиёти, шунингдек, овоз беришда замонавий ахборот технологияларини қўллаш бўйича назарий билимларни ва амалий кўникмаларни оширмоқда. Қайд этилганидек, ушбу сайловлар Конституцияда белгилаб берилган мутлақо янги ижтимоий-сиёсий муҳитда ўтказилаётгани алоҳида аҳамият касб этади. Шуни инобатга олиб машғулотлар, аралаш сайлов тизими ва унинг ўзига хос хусусиятлари, аввалги сайловлардан фарқи, сайлов комиссиялари тизими ва фаолиятининг асосий жиҳатлари каби муҳим мавзуларда фикр алмашилди. 

[gallery-18811]

Марказий сайлов комиссияси раиси Нурафшон шаҳридаги Тошкент вилояти Ҳудудий сайлов комиссияси биносида ҳам бўлди. Учрашувда вилоят Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаев ҳудудда қилинаётган ишлар борасида атрофлича маълумот берди. Айни пайтда мазкур сиёсий жараённи миллий қонунчилигимиз ва умумэътироф этилган демократик тамойиллар асосида ташкил этиш ва очиқ, ошкора ўтказиш учун Тошкент вилояти Ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари томонидан тизимли ишлар қилинмоқда. 

Суҳбат давомида З.Низамходжаев комиссия аъзолари учун бинода яратилган шароитларни кўздан кечириб, ўз таклиф ва тавсияларини билдирди. Шунингдек, жойларда сайлов участкаларини жиҳозлаш ва сайловчиларга зарур қулайликлар яратиш борасида фикр алмашилди. 

А.Мусаев, А.Алижонов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайлов қонунчилиги ва амалиётида янгича ёндашув