Сайлов округларида иш қизғин
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14-Тошкент шаҳар округида ҳам сайловни юқори савияда ташкил этиш учун барча шароит яратилмоқда. Округ сайлов комиссияси раиси, ўринбосари, котиби ва округ сайлов комиссияси аъзолари фаолият кўрсатиши ҳамда матбуот хизмати учун алоҳида хоналар мавжуд бўлиб, улар зарур жиҳозлар билан таъминланган.
Президентимиз Ислом Каримов томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси давлат ва жамият қурилиши соҳасини, ҳуқуқий тизим, жумладан, сайлов қонунчилигини янада такомиллаштиришнинг янги босқичини бошлаб берди.Шу асосда сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишлар сайлов жараёнини либераллаштириш, унинг очиқлигини таъминлаш, фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириши учун мавжуд механизмларни янада такомиллаштириш имконини яратди.
Мамлакатимизда шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин ҳозирлик кўрилаётир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14-Тошкент шаҳар округида ҳам сайловни юқори савияда ташкил этиш учун барча шароит яратилмоқда. Округ сайлов комиссияси раиси, ўринбосари, котиби ва округ сайлов комиссияси аъзолари фаолият кўрсатиши ҳамда матбуот хизмати учун алоҳида хоналар мавжуд бўлиб, улар зарур жиҳозлар билан таъминланган.
– Сайлов тўғрисидаги қонунчиликни сайловчиларга кенг тушунтириш, уларнинг бўлажак сайловга мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа сифатида тайёргарлик кўриши учун зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, – дейди округ сайлов комиссияси раиси Ж.Иноғомов. – Айни пайтда округ сайлов комиссиясининг иш режаси тасдиқланган. Сайлов комиссияси аъзоларининг навбатчилиги ташкил этилган. Сайловни ёритиш бўйича матбуот маркази зарур адабиётлар, услубий қўлланмалар билан таъминланган.
Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи кафолатлари тўлиқ амалга ошиши учун барча имкониятлар яратилмоқда. Уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш алоҳида эътиборда. Чунончи, Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари сайловда қатнашиш ҳуқуқига эга. Ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий аҳволи, ирқий ёки миллий мансублигига, жинси, маълумоти, тили, динга муносабатига, машғулот тури ва хусусиятига қараб Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сайлов ҳуқуқини бирон-бир тарзда бевосита ёки билвосита чеклаш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари ваколатлари доирасига сайлов участкаларини тузиш, уларнинг округ бўйича тартиб рақамини белгилаш, манзилини кўрсатган ҳолда уларнинг рўйхатини эълон қилиш, участка сайлов комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш киради. Шундан келиб чиқиб, пойтахтимизда 653 сайлов участкаси тузилди. Участка сайлов комиссиясининг ва овоз бериш биносининг манзилини кўрсатган ҳолда ҳар бир сайлов участкасининг чегаралари тўғрисида сайловчилар белгиланган вақтда хабардор этилади.
Сайловни ташкил этиш ва ўтказишга оид яратилган қонуний асослар мамлакатимизда сайловларнинг очиқлик, ошкоралик руҳида, юқори савияда ўтказилишини таъминлашга хизмат қилади.