ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Поп туманида “Саховат ва кўмак” карвони эҳтиёжманд оилалар хонадони сари йўлга чиқди.
Таъкидлаш жоиз, Муборак Рамазон ойида хайру эҳсонлар кўлами янада ортган. Жумладан, Попда ҳам.
Туман ҳокимлиги биносида сектор раҳбарлари ҳамда 77 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари хайрли мақсад йўлида жам бўлди.
[gallery-6694]
Сектор раҳбарлари ташаббуси билан ҳоким ёрдамчилари томонидан аниқланган 231 нафар ногиронлиги бўлган бетоб, ижтимоий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд оилаларга 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва ушбу хонадон эгаларининг 77 нафарига оилада ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида турли хилдаги маиший техникалар туҳфа сифатида карвон орқали юборилмоқда.
Шунингдек, Кичик Хўжаобод жоме масжиди ташаббуси билан 420 нафар ногиронлиги бўлган бетоб, ижтимоий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд оилаларга рамазон туҳфаси жўнатилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат),ЎзА