Саховат ва кўмак азалий қадрият
Қашқадарё вилояти “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга саховат ва кўмак кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шаҳрисабз туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди тасарруфида очилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан жорий йилнинг ўтган 5 ойида 63 та оилага 207 миллион сўм даволаниш учун моддий ёрдам ажратилган. 43 та оилага оилавий шароитини яхшилаш мақсадида 69 миллион сўм берилган. 210 та оилага 101 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, оилавий даромадини ошириш мақсадида 8 миллион сўмлик 3 дона тикув машинаси ва 2 дона электр печлар олиб берилган.

– Туманимиздаги эҳтиёжманд, кам таминланган, боқувчисини йўқотган оилаларни қўллаб-қувватлаш фондимизнинг асосий мақсадига айланган, – дейди Шаҳрисабз тумани “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раҳбари Ш.Усмонов.

– Яқиндагина тумандаги Шаматон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи боқувчисини йўқотган Дилдора Дўстматова, Хонтепа маҳалла фуқаролар йигинида яшовчи ногирони бор фуқаро Мавжуда Аллаева, Чорбоғ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи боқувчисини йўқотган фуқаро Гулшан Эшонқуловага озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бу каби эзгу тадбирлар мунтазам амалга оширилади.

Ўлмас Баротов, ЎзА