Савобталаб бўлсангиз “Ўзэкспомарказ”га келинг
Кеча “Ўзэкспомарказ”нинг биринчи павильонида ташкил қилинган хайрия ишларини мувофиқлаштириш марказида бўлиб, иш жараёни билан танишдим.
Кеча “Ўзэкспомарказ”нинг биринчи павильонида ташкил қилинган хайрия ишларини мувофиқлаштириш марказида бўлиб, иш жараёни билан танишдим.
Турли ташкилот ва мурувватли инсонлардан бу ерга хайрия мақсадида келаётган озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўриб, халқимизнинг саховатпешалигига яна бир бор иқрор бўлдим. Кўнгилли ёшлар билан бирга бўлиб, юк туширдик, тақсимладик, тайёр хайрия ёрдамларини маҳаллаларга жўнатиш учун яна машиналарга ортдик. Хуллас, қиламан десангиз бу ерда иш кўп экан.
Савобталаб бўлсангиз, албатта, “Ўзэкспомарказ”га келинг ва юртимизга келган балони енгиш учун саховатпеша инсонлар ва кўнгиллилар сафига қўшилинг.
Жаҳонгир Зияев, депутат