Янги йил байрами муносабати билан одамлар дастурхони тўкинлигини таъминлаш, уларга қулайлик яратиш мақсадида бир қатор амалий чоралар кўрилмоқда.

Тошкент вилояти Пискент тумани ҳокимлиги, прокуратура департаменти ва бошқа мутасадди идоралар ҳамкорлигида Пискент тумани марказида, шунингдек, 4 та олис ҳудудда арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.  

Ярмаркалардаги савдо расталарида 40 турдан ортиқ янги ва сифатли сабзавот, полиз ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, деҳқону боғбонлар томонидан етиштирилган сифатли ва сархил мевалар бор. Шу билан бирга асал, тухум, гўшт, балиқ, нон ва нон маҳсулотлари харидорларга арзонлаштирилган нархларда сотиляпти.  

– Янги йил оила даврасида ўтказиладиган байрам, – дейди ҳудудда яшовчи уй бекаси Фароғат Шокирова. – Шунинг учун ярмаркадан мевалар харид қилаётиб, энг сараларини оила аъзоларимизга илинамиз. 15 кундан буён байрам ярмаркаси ишлаб турибди. Эрта билан чиқиб, байрам дастурхонига керакли ҳамма маҳсулотни шу ердан олдик. Бозор расталарида сифатли маҳсулотлар барқарор равишда етказилишини таъминлаш учун 370 тонна картошка, 100 тонна гуруч, 69 тонна пиёз ва 15 тонна шакар захираси яратилган. Шу билан бирга, 15 нафар тадбиркор ва 32 та фермер хўжаликлари билан шартномалар тузилган.  

Мутасадди раҳбарлар, жамоатчилик вакиллари томонидан нархларнинг сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик учун тегишли тарзда кунлик назорат ҳам олиб бориляпти. Туман аҳлига қулайлик яратиш мақсадида яна 4 та олис ҳудудда шундай ярмаркалар ҳамда 3 та маҳалла учун кўчма савдо расталари ташкил этилди. Элнинг кўзи, кўнгли тўқ, дастурхони тўкин бўлишида бу каби беминнат хизмат кўрсатадиган масканларнинг аҳамияти каттадир.  

А.Мусаев,  

ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Савдо ярмаркаларида нархлар барқарор