Саудия Арабистони ва Қатар Амирлиги сиёсий бошқарув тизими ўзгарган Суриянинг Жаҳон банкидан олган қарзини қоплаб берадиган бўлди. Энди энг йирик халқаро молиявий тузилманинг мамлакатга 14 йилдан кўп вақт давомида тўхтаб қолган моддий кўмаги тикланиши мумкин. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.

Икки кучли араб давлати Молия вазирликлари қўшма баёнотида айтилишича, қарийб 15 миллион долларлик мазкур қарзни ёпиш қарори Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) билан шу ой Вашингтонда бўлиб ўтган учрашувда қабул қилинган.

Сурия Ташқи ишлар вазирлиги нефть ва газга бой ҳамкор давлатларга “беқиёс ёрдам учун” миннатдорлик билдирди. Ниҳоят ярим миллион одамнинг ҳаётига зомин бўлган, улкан вайронагарчиликка сабаб бўлган урушдан кейинги тикланиш ва қайта қуриш йўлидаги ҳамкорлик фаоллашади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2017 йил Сурияни қайта тиклаш учун камида 250 миллиард доллар зарурлигини тахмин қилганди. Айрим экспертлар фикрича, бу рақам 400 миллиард долларга етиши ҳам мумкин.

Европа Иттифоқи мамлакатга қарши жорий этилган энергетика ва транспорт тизимига дахлдор санкция ва банк чекловини юмшата бошлади. Нефть-газ, электр энергияси, транспорт, жумладан авиация соҳасига қўйилган тақиқ бекор қилинди.

Буюк Британия ҳукумати ҳам Дамашқдаги ўнлаб тузилмалар, жумладан ҳукумат идоралари ва оммавий ахборот воситаларига қарши санкцияни тўхтатди. Айни ўзгаришлар давлат тезроқ оёққа туришига кўмаклашади, албатта.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саудия ва Қатар Суриянинг қарзини тўламоқчи