30 июнь – Ёшлар куни

“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ҳамда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ташаббуси билан Навбаҳор тумани “Сармишсой” дам олиш оромгоҳида корхоналар ёшларининг ўзаро тажриба алмашишиш, лидерлик ва креатив фикрлаш қобилиятларини оширишга қаратилган ёшлар форуми бўлиб ўтди.

“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган форумда ёшлар, шунингдек, Қозоғистон, Россия Федерацияси ва Япония электр энергетика тармоғи корхоналари ёшлари вакиллари иштирок этди.  

– Бугунги кунда комбинатда 16 минг нафарга яқин ёш меҳнат қилмоқда, – дейди НКМК ёшлар етакчилари Кенгаши раиси Санжар Ражабов. – Корхона ёшларининг 2,8 минг нафари олий маълумотга эга бўлиб, уларнинг 378 нафари турли раҳбарлик лавозимларида, 1368 нафари эса кон-металлургия саноатида танлаган мутахассисликлари бўйича ишлаб келмоқда. Биргина “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га доир қабул қилинган дастурда 172,8 миллиард сўмлик ишларни амалга ошириш назарда тутилган бўлиб, Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни амалга ошириш ишларига 300 миллион сўм, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” лойиҳаси бўйича 4 мингдан ортиқ ишчи-ходим учун тарихий жойларга саёҳатлар ташкил этишга 1 миллиард сўм, иқтидорли ёшларни кашф этиш, уларнинг инновацион ишланмалари ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш йўналишида 200 миллион сўм, Навоий вилоятида ишсиз ва уюшмаган ёшларни комбинатнинг ўқув марказларида 11 та касб-ҳунарга ўқитишга 1 миллиард сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.  

Электр энергетикаси ва тоғ-кон саноати корхоналарида фаолият юритаётган ёшларнинг ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия Федерацияси ва Япония ёшлари учун мулоқот майдонини яратиш мақсадида ташкил этилган форумда ёшлар ўзаро фикр алмашди, турли лойиҳа ва мусобақаларда иштирок этди.  

[gallery-2968]

Жумладан, форум иштирокчилари “НКМК тарихи” музейи, “Сармишсой” дараси ва қоятошларидаги қадимий петроглифларни бориб кўрди. Шунингдек, Нурота туманидаги “Чашма” ва Кармана туманидаги “Қосим Шайх” мажмуалари, “Навоий машинасозлик заводи” ишлаб чиқариш бирлашмаси ва “Навоий ИЭС” АЖга пресс-тур, “Тоза ҳудуд” ва “Green challenge” экочорлов акциялари, ёшларда лидерлик қобилияти ва жамоада ишлаш кўникмаларини оширишга қаратилган семинар-тренинглар, “Заковат” интеллектуал ўйини, “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови, спорт мусобақалари каби маънавий-маърифий, маданий-мусиқий дастурлар ёшларда катта таассурот қолдирди.

– Станциямизда амалга оширилаётган ҳар бир лойиҳада ёшларимиз фаол иштирок этмоқда, – дейди “Навоий ИЭС” АЖ ёшлар иттифоқи етакчиси Акбархўжа Эргашхўжаев. – Айниқса, уларнинг соҳамизда замонавий технологияларнинг қўлланилишини ўзлаштиришда малакаси ошиб бормоқда. Мазкур форум бизга ҳамкасбларимиз билан ўзаро фикр ва тажриба алмашиш имкониятини берди. Шунингдек, ёшларнинг етакчилик кўникмаларини ривожлантириш, жамоада қай тартибда ишлаш ва иш юритиш бўйича билимларни ошириш бўйича ўтказилган семинар-тренинглар ҳар томонлама фойдали бўлди.  

“Ёшлар форуми” ёпилиш маросимида фаол иштирокчилар, ўтказилган мусобақалар ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан “Диплом”, қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари, шунингдек, энергетика тизимида меҳнат қилаётган бир гуруҳ ёшларга олий ўқув юртларида ўқишлари учун “Тавсиянома” топширилди.

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Сармишсой”да ёшлар форуми бўлиб ўтди