ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги 21-умумтаълим мактаби қошида ўқувчиларнинг тарихий билим ва тасаввурларини кенгайтириш мақсадида “Тарих ва ўлкашунослик музейи” ташкил этилган.
[gallery-19970]
Музей 51 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Бу ерда “Темир буюмлар”, “Ёғоч ва сопол буюмлар”, “Археологик топилмалар”, “Нумизматика ва тақинчоқлар”, “Қоғоз пуллар, қўлёзмалар”, “Маданият ва санъат” бўлимлари мавжуд.
Туман “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан мазкур музей қошида “Ёш музейшунос” тўгараги ташкил этилган бўлиб, ушбу тўгаракка тарихга қизиқувчи ўқувчи-ёшлар қамраб олинган.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/5nP-RmxGgLE?si=KKHF8av_es1bmEn6" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат,видео),ЎзА