Сариосиёда форель балиқлари етиштирилмоқда
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги “Қандил Парвоз Файз” фермер хўжалиги карп ва оқ амур балиқ етиштириш билан дастлабки фаолиятини бошлаган.
Ўтган 2020 йилда хўжаликда умумий лойиҳа қиймати 9 миллиард сўм бўлган интенсив балиқчилик комплекси фойдаланишга топширилиши натижасида парваришлаш қийин бўлган форель балиғи етиштириш йўлга қўйилди.
– Фермер хўжалигимизда сунъий уруғлантириш (инкубацион) усул билан форель балиғини кўпайтиряпмиз, — дейди хўжалик раҳбари Олимжон Шарипов. – Жорий йилдан эса ноёб осётр балиғини етиштиришни бошлаймиз. Айни вақтда махсус ҳовузлар тайёрланган. Лойиҳамиз якунлангач қўшимча 8 та янги иш ўрни яратилади.
[gallery-2315]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА