Қишлоқ хўжалиги

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани “Олмачи” МФЙда жойлашган "Гулчи опа томорқа хизмати" МЧЖ негизида ташкил этилган томорқачилик кластери ўқув биносида саримсоқпиёз экиш ва парваришлаш ҳамда томорқадан самарали фойдаланиш афзалликлари мавзуида маҳорат дарслари ўтказилди.

Ўқув-семинарда Ш.Рашидов туманидаги “Олмачи”, “Халқобод”, “Ғазғонтепа”, “Қангли”,”Нурафшон”, “Ёйилма”, Зарбдор туманидаги “Тошкесган”,”Ёшлик”,”Равот” МФЙларидан келган томорқа ер эгалари ва маҳалла вакиллари иштирок этишди. Тасдиқланган жадвал бўйича қисқа муддатли ўқув курсида томорқадан самарали фойдаланиш, 3-4 маротаба ҳосил олиш, пиёз ва помидор экиш ҳамда парваришлаш мавзуларида фойдали маслаҳатлар, тавсиялар берилди.  

Ўқув маркази раҳбари Ш. Нориева саримсоқпиёз етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришиш учун биринчи навбатда уруғ танлашга эътибор қаратиш кераклиги, уруғ нотўғри танланган тақдирда кутилган натижага эришилмаслиги ҳамда уруғ униб чиқиш давридан ҳосили йиғиштирилишига қадар бажариладиган агротехник тадбирлар бўйича тушунчалар берилди.  

Семинар қатнашчилари ушбу маҳаллада томорқа ер майдонидан самарали фойдаланиб, саримсоқпиёз етиштираётган Тўлқин Ҳамроқулов хонадонида бўлиб, саримсоқпиёз етиштириш даврида бажариладиган агротехник тадбирларни амалда кўришди. Бундан ташқари, уларга экинларда учрайдиган касалликларга қарши курашиш учун ишлатиладиган дори воситалари тўғрисида ҳам тушунчалар берилди. Шунингдек, гулчилик соҳасида амалга ошираётган ишлар, гул экиш ва парваришлаш бўйича назарий ҳамда амалий кўрсатмалар берилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларгфа жавоб қайтарилди. Иштирокчилар ўқув дарси давомида кўчатчилик, гулчилик, паррандачилик, беданачилик, қуёнчилик, чорвачилик ва бошқа йўналишлар билан ҳам танишиб чиқишди.

Дарс давомида туманлардан ташриф буюрган томорқа ер эгалари, маҳалла фаоллари ва бошқаларга услубий қўлланмалар, тарқатма материаллар тарқатилди. Ташриф буюрганлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олгани ва бу ердан олган тушунчаларини ўз маҳаллаларига бориб, тарғиб қилишни айтишди.  

Ўқув марказида барча туманлардан ўқув марказига келиб тажриба ошириш истагини билдирган деҳқон ва томорқа ер эгалари бепул ўқитилади.

Бундай тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.  

Жаҳонгир Галаев,  

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа  

ер эгалари кенгаши етакчи мутахассиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саримсоқпиёз парваришлаш бўйича амалий семинар