Шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон болалар ташкилоти “Болалар ҳаракати” сардорлар сайловлари ташкил этилмоқда. Жумладан, Оққўрғон туманидаги “Ишга марҳамат” моно-марказида сардорлар сайловининг Тошкент вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Болалар ташкилоти ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилган жараёнларда номзодлар ўзларининг “Мен сардор бўлсам” мавзусидаги тақдимотлари билан иштирок этди. Мазкур жараёнлар давомида номзодлар барчага ёшлар иштирокида амалга оширишни режа қилган ташаббус ва лойиҳалари, шу вақтгача эришган ютуқлари тўғрисида маълумот берди.  

Тадбирда Оққўрғон тумани ҳокими ўринбосари Жаҳонгир Жониқулов, Ўзбекистон болалар ташкилоти Бошқарув Кенгаши раиси ўринбосари Наргиза Камолова, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Нодир Ҳожиев, Ўзбекистон болалар ташкилоти Бошқарув Кенгаши спорт бўлими бошлиғи Сабина Умарова, Ўзбекистон болалар ташкилоти Тошкент вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи Ҳуснора Ҳасанова иштирок этди ҳамда болалар томонидан тайёрланган тақдимотлар билан танишди.  

– Сардорликка номзодларнинг амалга оширмоқчи бўлган ташаббуслари уларни яна кўпроқ ўқиб-ўрганишга ундаши ҳамда келажакдаги ўз орзуларини амалга оширишда алоҳида мактаб вазифасини ўташига ишонамиз, – дейди Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Нодир Ҳожиев. – Бугун сайлов жараёнларида ёшлар билан бўлган мулоқотимиз самарали бўлди. Ўз режаларини амалга оширишга қийналаётган болаларга эътибор қаратиш, уларни келажакда ўз ўрнини топишга сардор ёшлар билан бирга кўмаклашишни мақсад қилдик. Уларнинг ташаббусларини доим қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.  

Сайлов якунига кўра, 22 та туман-шаҳарлардан келган 154 нафар ёш сардорлар орасидан энг иқтидорли 6 та йўналиш сардори ва 1 нафар бош сардор сайланди. Уларга “Ишонч ёрлиқ“лари ва эсдалик совғалари топширилди.  

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сардорлар сайлови ўтказилди