“Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили” Давлат дастури доирасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш мақсадида Сардоба туманида “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Мазкур танлов O‘zLiDeP Сирдарё вилояти ва Сардоба тумани Кенгашлари томонидан ташкил этилди. Унда маҳаллий иқтисодиёт ривожига муносиб ҳисса қўшаётган, турли соҳаларда самарали фаолият юритаётган 16 нафар хотин-қиз иштирок этди.  

Иштирокчиларнинг фаолияти сунъий гулчилик, тўқувчилик, ширинлик тайёрлаш, асалчилик, савдо, сервис ва касаначилик каби йўналишлар, шунингдек, ижтимоий лойиҳалардаги иштироки ва инновацион ёндашувлари асосида баҳоланди.

Танлов якунларига кўра, қўғирчоқ ва қуроқ маҳсулотлари йўналишида фаолият юритаётган Марзия Раҳимова 1-ўринга сазовор бўлди. Каштачилик соҳасида меҳнат қилаётган Ҳалима Бекназарова ҳамда Раъно Умрзоқова мос равишда 2- ва 3-ўринни эгаллади.

Шунингдек, “Инвестиция жалб қилишда ташаббускор аёл”, “Энг ёш тадбиркор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли” ва “Замонавий ташаббускор аёл” номинациялари бўйича фаол ва ташаббускор аёллар алоҳида тақдирланди.

Ғолиб ва совриндорларга танлов ташкилотчилари томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Ғулом Примов,

Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат) ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сардобалик ишбилармон аёллар