Сирдарё вилояти Сардоба тумани Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Махсума Ўсарова бундан ўттиз бир йил муқаддам фарзандидан айрилган.

Бироқ эътиборсизлик сабаб фарзандининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилмаган. Оқибатда М.Ўсарова нафақа олишда муаммога дуч келди.

Шундан сўнг вафот этган ўғлининг ўлганлик фактини белгилашда амалий ёрдам сўраб Сардоба туман адлия бўлимига мурожаат қилди.

Мурожаат адлия бўлимининг иш юритувига олиниб, зарур ҳужжатлар тўпланди. Аниқланишича, Махсума Ўсарова ва Ҳасан Ўсаровнинг биргаликдаги турмушидан 1987 йил 25 сентябрда ўғил фарзанд дунёга келган. Яхши ниятлар билан унга Ойбек деб исм қўйишган. Ойбек Ҳасанович Ўсаров 1991 йил 30 июнда вафот этган.

Ўрганиш давомида Давлат хизматлари агентлигининг архив маълумотлар базасида ўлим ҳақида далолатнома ёзувлари мавжуд эмаслиги аниқланди.

Туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан Ойбек Ўсаров дафн этилган жой тўғрисида маълумотнома тақдим этилди ва мурожаатчининг қўшнилари томонидан ушбу оиланинг бир нафар ўғил фарзанди оламдан ўтганлиги тасдиқланди.

Шунга кўра, Сардоба туман адлия бўлими томонидан Ўсаров Ойбек Ҳасановичнинг ўлим фактини белгилаш юзасидан Оқолтин туманлараро судига даъво ариза кирилди.

Даъво қаноатлантирилиб, Ўсаров Ойбек Ҳасановичнинг 1991 йил 30 июнда ўлганлик фактини белгилаш юзасидан суднинг ҳал қилув қарори чиқарилди.

Шуҳрат Суяров ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сардобалик боланинг ўлими 31 йил ўтиб қайд этилди