Сардобада – катта спорт байрами
Сирдарёнинг энг чекка ҳудуди Сардобада вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорликда аҳоли учун саломатлик йўлаклари, юриш, югуриш, велосипед йўлакчалари “Workout” майдонларини қуриш, ташкилотларда ҳар шанба-якшанба кунлари ўтказиладиган мусобақаларни ташкиллаштириш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.
Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш ва “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан маҳалла фуқаролари, ўсмирлар, ёшлар ва уюшмаган ёшлар иштирокида бадантарбия машғулотлари, югуриш марафони, “Workout”, стритбол, бадминтон, мини-футбол турлари бўйича спорт мусобақалари ҳам бўлиб ўтди.

Ушбу спорт тадбирларини ўтказишдан кўзланган мақсад – аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни тарғиб этиш бўлса, вилоят семинари орқали давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқларга асосан спорт билан шуғулланаётган аҳолини умумий сонини 25 фоизга етказиш бўйича тизимли ишларни йўлга қўйиш ва келгусида амалга ошириладиган ишларни келишиб олишдан иборат.
Спорт тадбирлари якунида бир қатор ташкилотлар ва фуқаролар ҳамда оилалар муносиб тарзда рағбатлантирилди.
Жумладан, югуриш марафонида “Энг ёш иштирокчиси” номинацияси 6 ёшли Асилбекка Абдуллаев насиб этган бўлса, “Энг ёши улуғ иштирокчи”, деб 63 ёшли Медат Ковламетов топилди.

Ғолиб, совриндорлар ва турли номинациялар соҳиблари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА