Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажаруви Акмалжон Маҳмудалиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Сардобада аҳолини қийнаб келаётган муаммолар, ижтимоий соҳа объектларининг қишки тайёргарлик ҳолатини ўрганиб, уни бартараф этиш устида иш олиб боряпти.
Улар туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, муассасанинг қишки мавсумга тайёргарлик ҳолати, шифо умидида келган фуқаролар, даволанаётган беморлар, улар учун яратилган шароит ва хизмат турларини ўрганди.

Аниқланган камчилик, ечимталаб муаммоларни бартараф этиш юзасидан соҳа ходимларига, шу соҳага алоқадор ташкилот раҳбарларига кўрсатма ва топшириқ берилди.
Шу билан бирга туман тиббиёт бирлашмасига келган фуқаролар, соғлиқни сақлаш соҳасига алоқадор бўлган соҳа ходимлари билан учрашув ташкил этилди. Улар томонидан билдирилган фикрлар тингланиб, газ, сув, электр энергия, уй-жой, йўл ва бошқа масалалардаги муаммоларга ечим изланди.

Ш.Суяров, Ш.Ортиқбоев, ЎзА