Одам папилломаси вируси – бачадон бўйни саратони аёллар ўртасида кўкрак бези саратонидан кейин энг кенг тарқалган хасталиклардан бири ҳисобланади.

ЖССТ маълумотларига кўра, ҳар йили дунё миқёсида 370 мингдан ортиқ аёлда бачадон бўйни саратони қайд этилади, шулардан 190 мингтаси ушбу касаллик оқибатида вафот этади.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва Вирусология илмий-текшириш институти томонидан “Республика ҳудудларида одам папилломаси вирусини аҳоли ўртасида тарқалганлигини текшириш ва диагностикасини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ўтказиш масалалари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Таъкидланганидек, жаҳонда бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези саратонидан кейинги ўринда турадиган ва энг кенг тарқалган саратон хасталиги ҳисобланади. Касалликлардан ўлим кўрсаткичи бўйича эса, бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези ва ошқозон саратони туфайли ўлимдан кейин учинчи ўринда ва туғиш ёшидаги аёллар орасида бачадон саратонидан ўлим кўрсаткичи иккинчи ўринда туради.

Ўзбекистонда ҳар йили ўртача 1700-1800 аёлга бачадон бўйни саратони ташхиси қўйилади. Ҳар йили уларнинг 42 фоиздан ортиғи ҳаётдан кўз юмади. Ушбу ўлимларнинг аксарияти ташхисни кеч қўйиш натижасида рўй беради. Бачадон бўйни саратони касаллигини келтириб чиқарувчи сабабларнинг асосийси (98-99 фоизи) одам папиллома вируси (ОПВ) ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги 2866-сонли қарори билан “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш” Дастури тасдиқланган. Ушбу Дастурда онкологик касалликлар профилактикаси ва скрининг текширувлари ўтказиш, онкологик касалликларга чалинган беморларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантириш, саратон касаллиги профилактикасининг самарали дастурларини ишлаб чиқиш билан эпидемиологик вазиятни мониторинг қилиш белгиланган.

Эпидемиологик вазият мониторингини олиб бориш мақсадида Вирусология ИТИ Жанубий Кореянинг KOFIH фонди билан ҳамкорликда “Республика ҳудудларида, жумладан, Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Андижон вилоятлари аёллари ўртасида одам папиллома вирусини аниқлаш ва бачадон бўйни саратони касаллиги диагностикаси бўйича имкониятларни такомиллаштириш” инвестицион пилот лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган ва унда 50000 нафар аёл иштирок этиши мўлжалланган. Мазкур лойиҳа 4 йил мобайнида амалга оширилади.

Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади аёллар ўртасида одам папиллома вируси келтириб чиқарадиган касалликларни эрта аниқлаш орқали саратон касаллигининг олдини олиш ва ОПВнинг юқори онкоген турларини фертил ёшдаги аёллар ўртасида тарқалиш фоизини аниқлаш билан саратон касаллигининг 2 чи омили, яъни скрининг аҳамиятини ўрганишдир.

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саратон касаллиги профилактикаси ва даволаниш самаралари