Уруғлик чигитни сифатли сақлаш, саралаш, туксизлантириш, дорилаш ва экиш мавсумига тайёрлаш қизиқ ва муҳим жараёнлардан биридир. Бунда сифатли маҳсулот олиш учун алоҳида эътибор керак бўлади.

Сирдарё вилоятининг Бахт пахта тозалаш заводига маҳаллий ва республика оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, пахтачилик агро-кластерлари агрономлари ва мутасадди ташкилотларнинг масъуллари учун пресс-тур ташкил этилди.

Пахтачиликда юқори ҳосил, сифатли тола олишда уруғлик чигит муҳим аҳамият касб этади. Бобо деҳқонларимизда, пахта даласига сараланган уруғнинг экилиши – юқори ҳосил олиш муваффақиятининг асосий калитидир, деган гап бор. Шу боис, кейинги 3-4 йилдан буён Сирдарё вилоятида ҳам пахта майдонларига сараланган уруғларни жойлаштиришга катта эътибор қаратилиб, вилоятда ташкил этилган 7 та пахтачилик кластерида олиб борилаётган бу бордаги ишлар алоҳида таҳсинга лойиқ.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги “2020 йилда ғўзани навлар бўйича жойлаштириш ва пахта хом ашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида 2020 йилда вилоят бўйича 72 минг 552 гектар майдонга юқори агротехник муддатларда чигит экилган эди. Шундан 41 минг 93 гектар ерга чигитнинг “Султон” нави, 3 минг 615 гектарига “Ан Боёвут-2”, 15 минг 189 гектар ерга “С-6524”, 6 минг 709 гектар майдонга “Гулистон” навлари ва 5 минг 951 гектар ерга бошқа истиқболли навлар жойлаштирилиб, улардан 190 минг 381 тонна толаси юқори сифатли бўлган пахта хомашёси йиғиштириб олинди.

Вилоят бўйича 256 та уруғчилик фермер хўжалигининг 8 минг 980 гектар майдонида 11 минг 428 тонна сара уруғлик пахта етиштирилди. Ўтказилган кўп йиллик тажриба ва кузатишлар шуни кўрсатдики, сифатли уруғ тайёрланиб, экилган чигитдан албатта кўзланган ҳосил олинади. Вилоятда шу боисдан ҳам уруғлик чигит тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилиб, ишга масъулият билан ёндашилмоқда.

Пресс-турда пахта тозалаш заводи уруғчилик цехида жамғарилиб, тўдаланган уруғлик пахтанинг бунтларда сифатли сақланиши, чигитнинг саралаб, туксизлантирилиб, дориланиб, қопланиши ва махсус омборларга жойлаштирилиб сақланиш жараёнлари ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди.

– Вилоятимизда 2021 йил ҳосили учун уруғлик чигит тайёрлаш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда, – дейди “Ўзагроинспекция” вилоят бошқармаси қошидаги “Агроинспекция мажмуаларига хизмат кўрсатиш маркази” ДУК мутахассиси Абдужаббор Муқимов. – Режалаштирилган 3 минг 270 тонна уруғлик чигитнинг бугунги кунгача 2 минг 292 тоннаси Бахт уруғчилик корхонаси ва “Ориент кластер” масъулияти чекланган жамияти цехларида тозаланди, туксизлантирилиб дориланди ва қопларга жойлаштирилиб, алоҳида омборларга тахлаб қўйилди. Жорий йилнинг 10 февралга қадар талаб даражасидаги уруғлик чигитнинг ҳаммаси юз фоиз экиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилади.

Экиш учун тайёрланган чигит Бахт пахта тозалаш заводи қошидаги лабораторияда қайта таҳлил қилиниб, қопларга унувчанлиги, нечанчи репродукцияга таалуқлилиги ёзиб қўйилаяпти. Бир сўз билан айтганда, цехларда серҳосил, толаси сифатли “Султон”, “С-6524”, “Ан Боёвут-2”, “Бухоро-102” каби навлари сараланиб тайёрланмоқда.

Мутахассислар пресс-тур давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

А.Қаюмов, Ф.Тошматов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сараланган уруғ – юқори ҳосилдорлик калити