Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 майдаги қарорига биноан Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали ташкил этилди.

Иқтисодиёт тармоқларини талаблари асосида 6 та янги таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. 1 та факультет ва 2 та кафедрада 29 нафар профессор-ўқитувчилар 225 нафар талабаларга замон талабларига мос равишда таълим бериб келмоқда. Таълим сифатини ошириш мақсадида профессор-ўқитувчилар сафига 17 нафар ёшлар жалб этилган бўлиб улардан 8 нафари хорижда малака оширган. 9 нафари хорижда таҳсил олган малакали кадрлар ҳисобланади. Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали илмий салоҳияти 52,7 фоизни ташкил этиб, келгуси йилда илмий салоҳиятни янада ошириш мақсадида илмий фаолият билан шуғулланаётган изланувчилар жалб қилинмоқда.

Шунингдек, филиалда ҳамкорлик борасида ҳам бир қанча ютуқларга эришилди. Жумладан, Германиянинг Веенштефан-Триздорф амалий билимлар университети билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида 1 та таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Латвия амалий билимлар ва технологиялар университети ректори Ирина Пилвере билан 2019 йил 7 октябрдаги ҳамда ушбу университет вакилларининг 2019 йил 17 декабрдаги ташрифлари бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Шунингдек, Марказий Осиёдан талабаларни Самарқандга ўқишга жалб этиш масалалари кўриб чиқилмоқда. Япониянинг Хиросаки университети билан олий таълимга оид халқаро лойиҳаларни амалга ошириш, талабалар алмашинув дастурини жорий қилиш каби истиқболли режаларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус доирасида ҳам мақсадли ишлар амалга оширилди. Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали ёшларининг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қиладиган, ёшларни жисмоний чиниқишлари, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун мавжуд шароитлар яратилган. Компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, хотин-қизларни иш билан таъминлаш ва уларга касб-ҳунарларини ўргатувчи хоналар ташкил қилиш ҳам режаларда турган асосий вазифалардан биридир. Талабаларнинг қизиқишларини қўллаб-қувватлаган ҳолда филиалда Талабалар театр студияси, Қувноқлар ва зукколар клуби фаолияти йўлга қўйилди. Жисмоний тарбия ва спорт-саломатлик гарови шиори остида спорт ўйинлари тадбирлари тизимли равишда ташкил этилди.

“Азим шаҳрим — Самарқанд“ шиори остида Самарқанд олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган танловда филиалнинг 10 дан зиёд иқтидорли ёшлари иштирок этиб, шахмат-шашка мусобақаси бўйича 1-3 ўринларни, ит cомпетитион бўйича 1-3 ўринларни қўлга киритди. Жамият тараққиётига бефарқ бўлмаган фаол филиал талабаси Намозова Мадина Самарқанд вилояти қизлар овози координатори этиб сайланди. Вилоятимиз миқёсида ўтказилган “Биз коррупцияга қаршимиз!“ шиори остидаги иншолар танловида биринчиликни қўлга киритиб адлия бошқармаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

2020 йил амалга оширилиши режалаштирилган ишлар борасида ҳам тўхталиб ўтадиган бўлсак:

Талабалар сони 225 нафардан 685 нафарга оширилади. Профессор-ўқитувчилар сафида 14 нафар ёшлар, 5 нафар хорижда таҳсил олганлар ташкил этади, Ишлаб чиқариш соҳасидаги малакали мутахассислардан 4 нафари дарс жараёнларига жалб этилади. Иқтисодиёт тармоқларини талаблари асосида 3 та янги таълим йўналишлари ва 1 та магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Буюк Британиянинг Вритл университет коллежи билан агробизнес, Латвия ҳаётий фанлар университети билан рақамли иқтисодиёт: коммерция бакалавриат йўналишлари ҳамда Жанубий Кореянинг Кангвон миллий университети билан озиқ-овқат хавфсизлиги ва иқтисодиёти, Германиянинг Гиссен университети билан ўтиш даври менежменти магистратура мутахассисликлари бўйича қўшма дастурлар асосида ўқитиш ташкил этилади.

Талабаларда амалий кўникмаларни шакллантиришга асосий эътиборни қаратиш мақсадида ўқув жараёни кредит-модул тизимида ташкил этилади. Ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотларида мутахассислик кафедраларидан 2 тасининг филиаллари ташкил этилиб, 2 та таълим йўналиши талабаларининг умумкасбий ва мутахассислик фанларидан дарс жараёнлари йўлга қўйилади. Европа Иттифоқининг етакчи университетлари ва иш берувчилари билан талабалар малакавий амалиёти ташкил этилади. Давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари қайта ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади. Бунда асосий ихтисослик ва махсус фанлар юкламаларига эътибор қаратилади.

Сарвиноз ТУРСУНОВА, ​Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Матбуот котиби. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
САРҲИСОБ: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали