Мамлакатимизда пиллачилик қишлоқ хўжалигининг энг сердаромад соҳаларидан бирига айланди. Эътибор беринг, ипак қуртини пиллага айланиши, хом ашёни қайта ишлаб қўшимча қиймат яратиш, унинг экспорти, хуллас бир гектар тутзорнинг ўзидан 4 минг АҚШ долларигача соф фойда олиш имкони бор.

Боз устига жуда оз фурсат – бир ойда. Бу рақамга тутзорлар орасига экиладиган ва пиллакор рўзғорига соф даромад бўлиб  кирадиган экинлар ҳосили кирмайди.  Бундан бор- йўғи 6-7 йил илгари бу  ақлга сиғадиган иш эмас эди.

– Пиллакор бўлиш, шу иш орқали рўзғор тебратиш ҳам даромадли, ҳам  шарафли  иш бўлиб бормоқда, –дейди  тажрибали  мутахассис Пискент тумани “Агропилла” МЧЖ нинг ҳосилоти Санобар Жўраева.  – Хонадонида ипак қурти боқишга киришган оила бир ойда  8-9 миллион  сўм фойда олмоқда. Ҳеч қандай харажатсиз, фақат ишчи кучи сарфлаб.  Ўтган йили пискентлик ўнлаб оилалар  бир ярим-икки  қути ипак қурти боқиш орқали ана шундай натижага эришди. Кимдир тўй қилди, яна кимдир рўзғорини обод қилди. Муҳими бугун ҳамкорларимиз иштиёқ билан пилла етиштиришга киришган.  

Пиллачиликнинг кластер тизимига ўтиши соҳа ривожига жуда катта туртки берди. Энди пиллакорлар аввалгидек йиллаб пилла пулини ололмай сарсон бўлмайди. Ҳар бир килограмм пилланинг пули насия қилинмасдан ўша онда, тарози бошида санаб бериляпти. Бундан кейин ҳам соҳада адолат устувор бўлса  бундан давлат ҳам одамлар ҳам манфаатдор бўлади.  

– Санобар опанинг маслаҳати билан  16  ярим қути ипак қуртини  парваришлашга киришдик, – дейди  тумандаги пиллачилик ортидан  яхшигина даромад олган  фермер Жамол Хидиров. –    Бир тоннага яқин пилла  хом ашёси топшириб жами 38 миллион сўмдан зиёд пул олдик. Кўкламнинг серёғин келгани  тутларни яшнатди, барг  мўл-кўл бўлди. Ҳалол меҳнат  қилдик, роҳатини кўряпмиз. Ипак қурти боққан одамларнинг ҳовлиси ўтинга тўлганини айтмайсизми. Нега ўтин ҳақида гапиряпман. Бу бежиз эмас.  Очиғи, ҳозирда   ўтинни ҳам яхшигина пулга сотса бўлади.  Қишга бориб унинг нархи яна ошади. Шу боис  одамлар иккинчи мавсумда ҳам пилла боқишни кўзлаяпти, ҳам ўтин, ҳам даромад бўлади.  

Санобар Жўраевнинг  эътироф этишича, бу йил пискентлик пиллакорлар 2840 қути ипак уруғини жонлантириб ишга киришган эди. 168 тоннадан ортиқ  пилла  хом ашёси фабрикага жўнатилди. Энг юқори натижага эришган пиллакорларга  ипакчилик фабрикаси томонидан  махсус мукофотлар   берилмоқда. Насиб этса пилла хом ашёсининг бир мисқоли, бир донаси ҳам исроф қилинмайди.  

– Дунё бозорида ипакчилик маҳсулотларига бўлган талабнинг юқори эканлиги  ёзда ҳам ипак қурти боқишга ундаяпти, – дейди 43 йиллик тажрибага эга ҳосилот   Санобар Жўраева. – Муҳими тайёрлов ташкилоти иккинчи бор ипак қурти боқадиган кишиларга кўпроқ эътибор қаратмоқчи.  Бу албатта пилла хом ашёсига талаб юқори эканлигидан дарак. Пискентликлар эса  пулини тўлашса    меҳнат  қилишдан асло чарчамайди. Шу тариқа одамлар яна  бир ой фойдали иш билан банд бўлади, тутзорларни суғориш  орқали эса  тут қатор ораларига экилган экинлар ҳам гуллаб яшнайди. Юқори ҳосилдорлик одамлар рўзғорига барака киритади.  

Абдунаби Алиқулов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Санобар Жўраева: “Пиллакорлик ҳам даромадли, ҳам шарафли иш”