Янгийўл туманида йил охиригача умумий қиймати 849,7 миллиард сўмлик 54 та лойиҳани ишга тушириш ҳамда 2 минг 305 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган.

Хусусан, Янгийўлдаги Қирсадоқ маҳалласида жойлашган “Imperial-granit” масъулияти чекланган жамият яқинда қурилиш ва пардозлаш ишлари учун тош, оҳактош, гипс, бўр ва сланец каби табиий ресурсларни қазиб олиш ва қайта ишлаш орқали гранит маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. 

Замонавий технологиялар билан жиҳозланган мажмуа тўлиқ қувват билан иш бошлагач, йилига 50 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади. Корхонанинг ишга туширилиши ҳудудда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатининг ривожланишига янги туртки берди. Бу корхона нафақат қурилиш соҳасини сифатли хомашё билан таъминлашга хизмат қилади, балки янги иш ўринлари яратиш орқали аҳоли бандлигини оширишга ҳам муносиб ҳисса қўшади. 

[gallery-22825]

– Кластер усулида ташкил этилган корхонамиз Ўзбекистон бўйича етакчилардан ҳисобланади. – дейди корхона директор ўринбосари Маҳмуджон Бозоров. – Тасарруфимизда ўнга яқин карьерларимиз мавжуд бўлиб, бугунги кунда еттитасидан фаол фойдаланамиз. Учтасида қазилма ишлар олиб борилмоқда. Корхонада 250 дан зиёд ходимлар фаолият юритади. Икки сменада иш ташкил этилган бўлиб, йиллик қувват 1,5 миллион квадрат метрни ташкил этади. Ўтган йили 5 миллион долларга яқин қийматидаги 45 фоиз маҳсулот хорижга экспорт қилинди. Шунингдек, 20 дан зиёд давлатлардан хомашё келтирилади. Бу йилдан Америка ва Европа давлатларига гранит маҳсулотлари экспорт қилинади. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу корхонада 120 дан зиёд ускуналар мавжуд бўлиб уларнинг асосийси Италия, Туркия, Хитой давлатларидаги илғор технологиялардир. Шунингдек, “Туя-бўғиз” МФЙ ҳудудида фаолият бошлаган “Baby toys” масъулияти чекланган жамият болалар учун ўйинчоқлар ишлаб чиқаради. 

– 2022 йилда ишга туширилган корхона юқори технологияли ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, болаларнинг севимли ўйинчоқларини сифатли ва хавфсиз хомашёдан тайёрлашга хизмат қилади. Юз нафардан ортиқ туман аҳолисини иш билан таъминлашни режалаштирганмиз. Айниқса, бу ёшлар ва хотин-қизлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Шу билан бирга болалар ўйинчоқлари бозорини ривожлантириш, сифатли маҳсулотлар таклифини ошириш ва ҳудуд иқтисодиётини юксалтириш йўлида қўйилган муҳим қадамдир. Корхона келгусида ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш ва маҳсулот турларини кенгайтиришни, шунингдек, маҳсулотларни мамлакатнинг бошқа ҳудудларига экспортга йўналтиришни мақсад қилган, – дейди корхона иш бошқарувчиси Асрор Айсалимбеков. 

А.Мусаев, А.Алижонов (сурат), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саноат тармоқларида янги имкониятлар яратилмоқда