Санъатсевар ва зукко ўқувчи-ёшлар танлови
ФОТОРЕПОРТАЖ
“Турон” мактаб театри республика танловининг Сурхондарё вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда қуйи босқичда пешқадамлик қилган 15 мактаб жамоаси иштирок этди.
Биринчи шартда жамоалар ўзлари таҳсил оладиган мактаб фаолияти ва эришилган ютуқлар бўйича чиқишлар қилишди. Иккинчи шартда санъат ва маданият соҳасидаги билимларини савол-жавоблар орқали синовдан ўтказган бўлсалар, кейинги шартда ўғил-қизлар артистлик маҳоратларини намойиш қилдилар.
[gallery-17112]
Ҳар бир шартда топқирлиги, уддабурон ва чаққонлиги ҳамда иқтидор, маҳорати билан бир-бирини ортда қолдиришга интилган жамоалар ўртасидаги баҳс чиндан ҳам қизғин кечди. Натижага кўра 1-ўрин Шеробод тумани, 2-ўрин Қизириқ тумани ҳамда 3-ўрин Денов тумани жамоаларига насиб этди.
Ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА