Санъатнинг мўъжизавий кучи
3 декабрь – Халқаро ногиронлар кунига бағишлаб ташкил этилган кўргазмада давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, академиклар, маънавият тарғиботчилари, ижодкорлар, профессор-ўқитувчилар, ёшлар ҳамда журналистлар иштирок этди.
Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида ёш истеъдодли рассомлар – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаси Худойшукур Ражабов ва Қўқон давлат педагогика институти талабаси Лутфулло Қодировнинг “Санъатнинг мўъжизавий кучи” номли шахсий кўргазмалари очилди.
3 декабрь – Халқаро ногиронлар кунига бағишлаб ташкил этилган кўргазмада давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, академиклар, маънавият тарғиботчилари, ижодкорлар, профессор-ўқитувчилар, ёшлар ҳамда журналистлар иштирок этди.
Инсоннинг руҳий иродаси чиниққан бўлса, жисмоний имкониятларнинг чегараланган бўлиши унга орзуларини амалга оширишга тўсиқ бўла олмайди. Муҳими инсон ўзини ва ўз орзуларини тўғри англаб унга интилиши зарур. Кучли руҳий иродага эга ижодкорлар бугун жисмоний имкониятларидан қатъий назар баланд марраларга интилиб яшамоқда. Aна шундай истеъдод эгалари бўлган Худойшукур ҳамда Лутфулло бугун ўз орзулари сари дадил қадам ташлаб бормоқда.
Ёш истеъдод соҳиблари кўпчилик рассомлардан фарқли ўлароқ ўз асарларини оёқда яратади. Лекин уларнинг асарларига назар ташлар экансиз буни бирон жойда ҳис қилмайсиз. Чунки улар асарларини, аввало, юрагида чизади. Шунинг учун ҳам бу кўргазма “Санъатнинг мўъжизавий кучи”дея номланди.
Кўргазмада намойиш этилаётган асарларни кузатаркансиз уларда инсон туйғулари, табиатнинг кўркамлиги ва мўъжизаларини ўзида жамлаган яхлит бир образни кўришингиз мумкин.