Санъатга ошуфта қалблар маскани
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида бугунги кунда 358 нафар ўғил-қиз ўзи қизиққан санъат йўналишларида таҳсил олмоқда.
– Муассасамиз 2013 йилда тўлиқ қайта қурилиб, зарур шароитлар яратилган, - дейди мактаб-интернат директори Гулфинсо Қўчқорова. – Таълим масканимиз 300 ўринга мўлжалланган, бўлиб ўқувчиларимиз 9 та тасвирий ва амалий санъат турлари ва мусиқа йўналишлари бўйича билим олмоқда. Ўқувчиларимизга ўзи қизиққан санъат йўналишларини пухта эгаллаши учун мактабимизда етарли шароитлар мавжуд. Юртимизда бадиий ижодиётга, санъатга қаратилаётган юксак эътибор, ўқувчиларимиз ўртасида ушбу йўналишларга бўлган қизиқишни ортишига сабаб бўлмоқда.
Мактаб жамоасининг тинимсиз меҳнатлари самараси ўқувчиларнинг республика ва халқаро майдонларда ҳам юксак натижаларида намоён бўлмоқда. Хусусан, ихтисослаштирилган санъат мактаблари тарбияланувчилари ўртасида ҳар йили ўтказиладиган Камолиддин Беҳзод издошлари, Рангларда акс этган Ватан мадҳи, деб номланган танловларда кулолчилик, дастгоҳли ранг-тасвир, либос дизайни йўналишларида биринчиликни қўлдан бермай қолмоқда.
[gallery-16801]
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА