Хитой ҳақида гап кетганда ҳамманинг кўзига замонавий шаҳарлар, осмонўпар бинолар ва технологиялар келади. Лекин бу мамлакатда ҳам қишлоқлар етарлича.

Озиқ-овқат етиштиришдан тортиб, чорвачилик ва бошқа соҳаларда Хитой қишлоқлари ҳам илғор ҳисобланади. Лекин шундай бир жой борки, аввал харобага айланиб бугун минглаб сайёҳларни ўзига жалб қилиб келмоқда. Бу маскан Хитойнинг марказий қисмидаги Лоянг  шаҳридан унча узоқ бўлмаган, Лонинг туманидаги Айхё қишлоғи. Ушбу манзил санъатга бурканган сокинлик рамзидир.

Қишлоқ авваллари харобага айланган, вақт унута бошлаган оддий тоғли маскан эди. Аммо 2015 йилда бу ерга халқаро керамика санъати устаси Гуо Айхе қадам қўйди. Кўпчилик ташлаб кетган бу ҳудудда у чин санъат учун жой, руҳ учун пойдевор, одамлар учун эса келажак кўрди. Ўша вақтдан бошлаб Айхё сопол ва инсоният руҳиятининг қайта тикланиш марказига айланди.

Бугун бу маскан кўркам устахоналар, ранг-баранг сополлар, ҳамда мозаикали яссиликлар билан яшнаб турибди. Қишлоқнинг этагидан бошлаб, қияликка қараб 3 километрга чўзилган керамика мозаикалари ётади — худди сопол бўлакларидан тикилган тарихий достон каби. Бу «керамика терразалари» нафақат кўзни қувонтиради, балки ҳаётга бошқа нигоҳ билан қарашга ундайди. Керакли пайтда синиб, кейин чиройли бир шаклда қайта ясалган сопол сингари, бу қишлоқ ҳам ўз синишларини ижодга айлантирди.

Санъат марказининг юраги бўлган «Хитой уч рангли санъат галереяси» минглаб Танг даврига оид рангли сополлар, замонавий инсталляциялар ва ҳайкаллар билан тўла. Айнан шу жойда маҳаллий аҳоли ва чет эллик меҳмонлар тарихни тутиб кўрадилар, бир-бирларига ҳикоялар айтиб берадилар – қоғозда эмас, сополда. Сайёҳлар бу ерга фақат томоша қилиш учун эмас, балки ўз қўли билан сопол буюмларни яратиш, шакл бериш, ҳис қилиш учун келадилар. Ҳар йили ўтказиладиган «санъат» фестивали давомида бутун Хитой ва хориждан рассомлар келиб, айнан шу қишлоқда яшаб, ижод қилишади.

Айхё бугунги кунда йилига 300 мингдан ортиқ сайёҳни қабул қилмоқда. Бу жойнинг ҳар бир бурчагида хотиржамлик бор, ҳар бир деворида эса ўзга тарих.

[gallery-22984]

Бир пайтлар ташландиқ бўлган уйлар ҳозир санъат галереялари, ижодий устахоналар, ижарага бериладиган санъат уйчалари бўлиб хизмат қилмоқда.

Айхё бугун Хитойда «энг чиройли қишлоқ» сифатида тан олинган. У давлат томонидан маданий туризм маркази сифатида эътироф этилган. Ҳар бир сайёҳ ўзи билан бир олам таассурот билан бирга, эсдалик учун хитой чинни буюмларидан олиб кетишлари мумкин.

Нозимбек Мардонов Лоянг шаҳридан тайёрлади. ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Санъат жонлантирган Айхё қишлоғи