Хива шаҳрида бўлиб ўтган IV Халқаро бахшичилик санъати фестивалида 40 дан зиёд мамлакатнинг 200 га яқин вакили, жумладан Ўмон Султонлиги “Ал-Шаҳбаъ” халқ ижодиёти гуруҳи ҳам фаол иштирок этди.

–Ўзбекистоннинг бетакрор шаҳри Хивага тарих юрагидан, кўҳна Ад-Дохилия вилояти Низва шаҳридан Ўмон мероси, халқ ижодининг нодир дурдонасини келтирдик, – дейди ушбу жамоа раҳбари Саид бин Салом Ал-Мунзирий. – Санъат билан тарих уйғунлашган масканда ўз юртимизнинг ҳайратомуз маданияти, санъати ва меросини тақдим этганимиздан беҳад мамнунмиз. Биз намойиш этган бир-бири билан чамбарчас боғлиқ “Ал-Разҳа” ва “Ал-Ази” Ўмоннинг энг қадимий халқ ижодиёти намуналаридан бири сифатида шижоат ва мардлик, ватанпарварлик, улуғворлик фазилатларини васф этади. “Ал-Разҳа” инсон ҳис-туйғусини ифодалайдиган умумий воситадир. Бундай ижро услубидан ўтмишда, асосан, жангчиларни йиғиш ёки ғалабани эълон қилишда ойдаланилган. Бинобарин, ҳозиргача тўйлар, турли расмий маросимларда меҳмонларни кутиб олиш, дам олиш ва ўйин-кулги уюштириш учун айни шу қадриятга мурожаат қилишади. Қувонарлиси, IV Халқаро бахшичилик санъати фестивалидаги чиқишимиз нафақат томошабинлар, балки ҳакамлар томонидан ҳам илиқ кутиб олинди. Бундай нуфузли анжуманлар биз санъаткорларни янада руҳлантиради.

Ўмонлик меҳмон республикамиз маданий ҳаётида алоҳида ўрин тутган, миллий бахшичилик санъати ривожида муҳим аҳамият касб этган мазкур фестиваль халқлар ўртасидаги дўстлик ва маданий мулоқотни мустаҳкамлашга ҳам муносиб ҳисса қўшишини таъкидлади.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Санъат ва тарих уйғунлашган маскан