Самолёт парвоздан сўнг аэропортга қайтди
Panorama Airways авиакомпаниясининг Тошкент – Мадина йўналиши бўйича UZP-361 рейсини амалга оширган самолёт парвоздан 2 соат ўтиб, “Тошкент” халқаро аэропортига келиб қўнди.
Uzbekistan Airports АЖдан олинган маълумотларга кўра, бортида 377 нафар йўловчиси бўлган ҳаво кемаси маҳаллий вақт билан 13:37 да “Тошкент” халқаро аэропортига келиб қўнди. Техник сабабларга кўра экипажнинг қарори билан самолёт учиш аэропортига қайтган.
Роман Бондарчук тайёрлади, ЎзА