Менинг шаънимга билдирилган, мен учун ғоят қадрли бўлган ушбу табрик ва тилакларни, авваламбор, Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак ҳурмат ва эҳтиром, мамлакатимизнинг бугунги ва эртанги кунига бўлган ишонч ифодаси сифатида қабул қиламан.

Таваллуд топган куним муносабати билан чин дилдан табриклаб, самимий қутлов ва эзгу тилакларни йўллаган давлат ва ҳукумат бошлиқларига, хорижий сиёсат ва жамоат арбоблари, халқаро ташкилотлар раҳбарларига, ишбилармон доиралар вакилларига, юртимиздаги маҳаллалар ва меҳнат жамоаларига, турли касб эгалари бўлган барча ватандошларимизга чуқур миннатдорлигимни изҳор этаман.

Фурсатдан фойдаланиб, меҳнатсевар, бағрикенг ва олижаноб халқимизга яна бир бор чин қалбимдан фарзандлик меҳримни ва ҳурматимни билдираман.

Кўпмиллатли халқимиз билан бирга бугунги мураккаб синовлардан муносиб ўтиб, жонажон Ўзбекистонимиз равнақи ва эл-юртимиз фаровонлиги йўлида олдимизга қўйган улкан мақсадларга албатта етамиз, деб ишонаман.

Шавкат МИРЗИЁЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти​

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самимий миннатдорлик