Самбочиларимизнинг Арманистондаги муваффақияти...
Арманистонда самбо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида самбочиларимиз 9 та медалга сазовор бўлди.
Дунё ёшлари ўртасида ўзининг юксак маҳоратга эга эканини яна бир карра исботлаган Диёрбек Пирназаров ва Мухлисахон Қодирберганова мусобақа давомида барча рақибларини енгиб, якунда олтин медалга сазовор бўлган бўлса, Гулҳаё Жўраева, Моҳигул Комилжонова ҳамда Асрор Ҳамидов ўз вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди.
Шунингдек, Эгамберган Искандаров, Шоҳжаҳон Темиров, Ўғилхон Кенжабоева ва Феруза Бобоқулова Жаҳон чемпионатининг бронза медали билан тақдирланди.

Шу тариқа Ереван шаҳрида ёшлар, ўсмирлар ва кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида делегациямиз умумий ҳисобда 17 та медаль қўлга киритди.
Қуйида кадетлар ўсмир ўртасида шоҳсупага кўтарилган спортчиларимиз билан танишасиз:
Ўсмирлар:
ОЛТИН:
+98 кг.: Маҳмуджон Махсудов
КУМУШ:
-71 кг.: Шаҳриёр Каримов
-65 кг.: Мухлиса Турдиева
-59 кг.: Феруза Бобоқулова
БРОНЗА:
-98 кг.: Қутлимурод Нўмонов
-72 кг.: Севинч Маҳмуджонова
-47 кг.: Улбўлсин Ҳакимова
Кадетлар:
КУМУШ:
-46 кг.: Неъматжон Худойберганов.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА