Бухоро шаҳрида самбо бўйича фахрийлар ўртасида старт олган жаҳон чемпионатида турли мамлакатлардан келган 400 нафарга яқин спортчилар иштирок этмоқда.
Мусобақанинг биринчи кунги беллашувларида 3 та ёш тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Қувонарлиси, мазкур баҳсларда вакилларимиз 1 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларига эга чиқди.

Жумладан, 65 ёш ва ундан катталар ўртасида Хубойберди Маматов кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, Самандар Салоев бронза медаль билан тақдирланди. 60-64 ёш тоифасида Феруз Агзамов барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритди.
55-59 ёшлилар орасида Шаҳобиддин Гулов ва Раззоқберди Болтаев кумуш, Ҳамид Каримов, Фахриддин Баҳронов, Садриддин Каримов бронза медалга эга чиқди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА