Самбочилар жаҳон чемпионатига тайёрланмоқда
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 12-14 ноябрь кунлари пойтахтимизда самбо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Мазкур чемпионат олдидан юртимиз самбочилари Чирчиқ шаҳрида сўнгги ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.
Мукофот жамғармаси 231 минг доллар бўлган мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг 70 дан зиёд давлатлари спортчилари қатнашиши кутилмоқда. Унда муносиб иштирок этиш учун барча терма жамоалар ўз дастурлари асосида тайёргарлик кўрмоқда.

Чирчиқда терма жамоамизнинг кенгайтирилган таркиби билан ўтказилаётган йиғинга жорий йилнинг 2 ноябридан самбо бўйича Украина терма жамоаси аъзолари ҳам қўшилади. Икки давлат спортчилари ҳамкорлигидаги қўшма машғулотлар жаҳон чемпионати бошлангунга қадар давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА