Самбо: Жаҳон чемпионатининг илк кунида 6 та медаль
Индонезияда самбо бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли бошланди.
Гап шундаки, чемпионатнинг илк кунида самбочиларимиз 6 та медаль қўлга киритди. Аниқроғи, ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда Саидаҳмад Равшанов кумуш, Вазира Нуруллаева бронза медалини қўлга киритди.

Шунингдек, вазни -79 кг. бўлган Зафаржон Тоштемиров ва -80 кг. вазн тоифасида Моҳинур Аралова ёшлар ўртасида финалга қадар ўтган барча жангларда ғалаба қозонди ва кумуш медалига сазовор бўлди. Ушбу ёшда Асадбек Матёқубов ва Рамажон Сапарова ўз вазнида бронза медалига эга чиқди.
Шу тариқа, дунё биринчилигининг илк кунги баҳслари якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 3 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғарди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА