Самарқанднинг зукко китобхонлари аниқланди
Аҳоли, айниқса ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилаётган "Зукко китобхон" кўрик-танловининг Самарқанд вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Онлайн тартибда ўтказилган ҳудудий саралаш босқичларида муваффақиятли иштирок этган зукко китобхонлардан иборат жамоалар вилоят босқичида ўз билимларини яна бир синовдан ўтказишди.
– Бу галги баҳсларда жамоалар китобхонлик маданияти нечоғлик юксалиб бораётганлигини намойиш этишди,–- дейди Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бош мутахассиси Олимжон Эшқулов.– Иштирокчиларимизнинг асосий қисми савол ўқиб эшиттирилган заҳоти жавобни тақдим этиб, берилган асарларни диққат-эътибор билан мутолаа қилганини исботлашди. Бу якуний натижаларда ҳам ўс аксини топди.
Якуний натижаларга кўра, Қўшработ тумани китобхонлари "Зукко китобхон" вилоят босқичи ғолиблигини қўлга киритди. Иккинчи ўрин Иштихон тумани жамоасига, учинчи ўрин эса Каттақўрғон шаҳар жамоасига насиб этди. Ғолиб ва совриндорлар белгиланган пул мукофотлари билан тақдирланди.
[gallery-16196]
Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари