Шу кунларда Самарқанд вилояти туризм соҳаси масъуллари ва тадбиркорлар Индонезиянинг Жакарта шаҳрида Ўзбекистон – Индонезия ҳамкорлик форумида иштирок этмоқда.

Форумда вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов Самарқанднинг туризм салоҳияти, хорижлик сайёҳлар учун яратилган имконият ва имтиёзлар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси раҳбарлари билан биргаликда Индонезиянинг етакчи тадбиркорлари билан G2B форматида учрашувлар ўтказди. 

Форумда 200 дан ортиқ етакчи компаниялар, давлат тузилмалари ва молия институтларидан вакиллар иштирок этди. Тадбирда “Neo CapitaReality” компанияси раҳбари Ирван Лианг билан қурилиш соҳасида ҳамкорлик юзасидан музокаралар олиб борилди. Учрашув давомида Самарқанд шаҳридаги “Ширин” ақлли шаҳар лойиҳаси доирасида аҳоли тураржой мажмуалари қурилиши бўйича таклифлар илгари сурилди. 

Шунингдек, “Situmorang & Partners Lawyers” компанияси вакиллари билан учрашувда самарқандлик тадбиркорлар маҳсулотларини экспортга йўналтириш учун зарур бўлган лицензия ва сертификатларни олишда юридик кўмак кўрсатиш бўйича келишувга эришилди.

Ғ. Ҳасанов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанднинг туризм салоҳияти Индонезияда тақдимот қилинди