Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, вилоят футбол ассоциацияси раҳбари Адиз Бобоев Италияга сафари давомида жаҳоннинг энг машҳур футбол жамоаларидан бири «Милан» клуби раҳбарияти билан учрашди.

Клуб молиявий директори Стефано Кочирио билан учрашувда «Милан» ҳамда Самарқанднинг «Динамо» жамоалари ўртасида ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. Жумладан, Самарқандда «Милан» футбол клуби академияси дастури бўйича иқтидорли футболчиларни тарбиялаш, «Milan Junior Camp»ни Самарқандда ташкил этиш ва шу орқали «Милан» клуби селекционерлари нигоҳини маҳаллий ўйинчиларга қаратиш таклифи берилди.

Шунингдек, мулоқотда «Динамо» мураббийлари ва мутахассисларни «Милан» клубига амалиёт ва тажриба орттириш учун юбориш масаласи муҳокама қилинди. Стефано Кочирио клубнинг УЕФА Про лицензиясига эга мураббийлари Самарқандга бориб, ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашиши мумкинлигини айтди.

Учрашув якунида Адиз Бобоевга “Милан”нинг 1-рақамли клуб либоси топширилди.  

Ғ. Ҳасанов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанднинг “Динамо”си “Милан” билан ҳамкорлик қилади