Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.Қўчқоров Самарқанд шаҳридаги ёшлар маркази биносида самарқандлик тадбиркорлар билан учрашди.

Шунингдек, учрашувда Республика савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов, Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов, вазирлик ва идоралар масъул раҳбарлари иштирок этди.

Тадбиркорликни ривожлантиришда юзага келаётган муаммоларни ўрганиш, асосан республика идораларининг тўғридан-тўғри аралашувини талаб этадиган масалаларни ҳал қилиш мақсадида ўтказилган қабулда 232 нафар тадбиркор 200 дан ортиқ масала юзасидан мутасаддиларга мурожаат қилди.

Мурожаатчилар тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун тўсиқларни олиб ташлаш бўйича Бош вазир ўринбосарига таклифларини билдирди.

Учрашувда соҳалар бўйича муаммоларни ҳал этиш учун банк, кадастр ва қатор вазирликлар, ташкилот ва идоралар раҳбарлари учун алоҳида-алоҳида хоналарда тадбиркорлар билан мулоқот ташкил этилиб, мурожаатлари ўрганиб чиқилди. 

[gallery-2033]

Юзма-юз мулоқотларда тадбиркорларни қийнаётган муаммолар, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари иссиқхоналарни қайта тиклаш, вақтинчалик фаолият кўрсатмаётган корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбиркорлар орасида мактабгача таълим муассасаси очишда кредит масаласида келганлар ҳам кўп бўлди.

– 2018 йил 120 ўринли хусусий мактабгача таълим муассасаси қуриш учун банкка кредит сўраб мурожаат қилдим, – дейди “Илк қадам” хусусий мактабгача таълим ташкилоти директори Манзура Нарзиева. – Ўша пайтда банкда кам фоизли ресурс тугаб қолганлиги учун 22 фоиздан тижорий кредит олишга мажбур бўлгандик. 

Лекин пандемия сабабли ишларимиз ортга сурилди. Шунга қарамай, банк 240 миллион сўм фоиз ҳисоблаган, қолаверса, ҳар ойда 67 миллион сўм кредит тўлаймиз. Ҳар иккаласини тўлашга имкониятимиз йўқ. Шу масалага ечим топишда ёрдам сўраб келгандим. Марказий банк ва бошқа идоралар мутахассислари вазиятни ўрганиб, тўпланиб қолган фоизларни умумий муддатга бўлиш ва кредит муддатини узайтиришга ёрдам қилишди.

Кредит ажратилиши кечикаётган лойиҳалар, банк хизматларига доир барча масалалар тижорат банклари раҳбарлари иштирокида бирма-бир ўрганилди ҳамда аксарияти жойида ҳал этилди.

Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандлик тадбиркорларни нима қийнаяпти?