Сўнгги қўнғироқ

Бугун  мамлакатимиздаги  умумтаълим мактабларида 2023/2024 ўқув йили якунланиб, сўнгги қўнғироқ жаранглади.

Самарқанд вилоятидаги мактабларда ҳам бугун ҳокимлик ва сектор раҳбарлари, маҳаллалар фаоллари, ота-оналар иштирокида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди.

Самарқанд  шаҳридаги 13-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган тадбирда  вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этиб, Президентимизнинг ёшларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Битирувчиларга мустақил ҳаётга оқ йўл тилади.

[gallery-17543]

Бу йил вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 11-синфини 48779 нафар ўқувчи битирмоқда.

Уларнинг 2194 нафари мактабни олтин медал билан битиряпти. Шунингдек, 2300 нафар битирувчи муддатдан олдин чет давлатларнинг нуфузли олийгоҳларида ўқиш ҳуқуқини қўлга киритган бўлса, 1512 нафари ILTIS, 1830 нафари SEFR ва 362 нафари миллий сертификатларни қўлга киритди.

Оқдарё туманидаги 25-умумтаълим мактабида ўтказилган "Сўнгги қўнғироқ" тадбирида вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Элёр Толлиев иштирок этиб, битирувчиларни табриклади.

– Мактабимизда 623 нафар ўқувчи таълим олмоқда, – дейди мактаб директори Азиза Нурмуродова.– Якунига етаётган ўқув йилида 27 нафар 11-синф битирувчиси катта ҳаётга учирма бўлмоқда. Бу йилги битирувчиларимизнинг икки нафари олтин медал оляпти. Хорижий тил бўйича сертификатга эга бўлган ўқувчиларимиз 6 нафарни ташкил этмоқда. Энг муҳими, битирувчиларимизнинг бир нафари – Темурбек Нуралиев муддатидан олдин нуфузли хорижий олий ўқув юртларидан бирининг талабаси бўлди. Ўтган ўқув йилида битирувчиларимизнинг олий таълимга кириш кўрсаткичи 47,8 фоизни ташкил қилганди. Ишонамизки, бу йилги кўрсаткичимиз 70 фоиздан ошади.

Тадбир якунида ўқиш ва жамоат ишларида фаол қатнашган ўқувчилар, уларнинг ота-оналарига мактаб маъмуриятининг фахрий ёрлиқ, ташаккурномалари топширилди.

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандлик 2194 нафар битирувчи олтин медаль олади